Маҳаллий

Наманган дорихоналаридан 6 мингдан ортиқ муддати ўтган дори воситалари ўрнатилган тартибда олиб қўйилди

Наманган дорихоналаридан 6 мингдан ортиқ ўрамдаги муддати ўтган дори-дармонлар мусодара қилинди

Наманган вилоятининг Поп ва Чуст туманларида муддати ўтган ҳамда сифат кафолатига эга бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотаётган дорихоналар аниқланди. Жами 6,3 мингдан ортиқ ўрамдаги маҳсулотлар олиб қўйилди, жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Поп туманининг "Сумалак гўзари" маҳалласидаги дорихонада сотувга қўйилган муддати ўтган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, дорихонани илгари судланган шахс бошқарган. Текширув давомида 203 номдаги 2,5 мингга яқин ўрамдаги маҳсулотлар мусодара қилинди.

Яна бир ҳолат Чуст туманининг "Истиқбол" маҳалласидаги дорихонада қайд этилди. У ерда ҳуқуқ-тартибот ходимлари 648 номдаги 3,8 мингга яқин ўрамдаги маҳсулотларни олиб қўйишди.

Иккала ҳолат бўйича ҳам Сифатсиз ёки сохталаштирилган дори воситаларини ёки тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш учун жавобгарликни назарда тутувчи 276-12-модда билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Олдинроқ Тошкент дорихоналарида Рақобат қўмитаси мутахассислари "сирли харидор" усулидаги текширувлар давомида дори-дармон нархларининг бир неча баробар ошириб юборилганини аниқлаган эдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.