Маҳаллий

Наманганда омборхоналардан қарийб 500 млн сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Наманган вилоятида қарийб 500 миллион сўмлик ноқонуний дори воситалари омборхоналардан топилди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган 500 миллион сўмдан зиёд дори воситалари аниқланган.

Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда “M.SH.” МЧЖ раҳбари А.А. ва унинг шериклари фаолияти текширилган. Улар Наманган шаҳрининг “Бобуршоҳ” ва Давлатобод туманидаги “Порлоқ” маҳаллаларида жойлашган омборхоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш учун сақлагани аниқланган.

Омборхоналардан жами 32 626 қути, 485 турдаги дори воситаси ва тиббий буюм олиб қўйилган. Ушбу маҳсулотлар орасида давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификати бўлмаган ва яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар мавжудлиги таъкидланган. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг умумий қиймати 502,7 миллион сўм деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифациз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ресепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 2,2 миллиард сўмлик сифациз дори воситалари ва Наманганда санитария қоидаларига зид равишда сақлаб келинган 577 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги дорилар аниқланганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.