Иқтисодиёт

“Мулкдор уйининг тўлиқ қийматини ололмаслиги мумкин” - экспертлар турар-жойларни оммавий баҳолаш ҳақида

Оммавий баҳолаш натижаларидан "снос" учун компенсация белгилашда фойдаланиш мулкдорларнинг зарарига ишлаши мумкин. Kun.uz билан суҳбатда айтилишича, бундай баҳолашда ҳар бир уйнинг индивидуал хусусиятлари, кадастрга киритилмаган қўшимча иморатлар ва дов-дарахтлар тўлиқ ҳисобга олинмаслиги хавфи бор. Натижада компенсация мулкнинг ҳақиқий қийматини қопламаслиги мумкин, деб ҳисобламоқда эксперт.

“Мулкдор уйининг тўлиқ қийматини ололмаслиги мумкин” — экспертлар турар-жойларни оммавий баҳолаш ҳақида

Уларнинг таъкидлашича, оммавий баҳолаш орқали аниқланадиган “бозорга яқин қиймат” муайян кўчмас мулкнинг бозор қиймати ўрнини боса олмайди. Солиқ ҳисоблаш учун пастроқ белгиланган қиймат компенсацияга асос қилиб олинса, бу мулкдор зарарига ишлаши мумкин.

“Бозор нархидан паст бўлса, мулкдорнинг манфаатига зарар етади”

Шуҳрат Абдуваҳобовнинг изоҳига кўра, оммавий баҳолашда кўчмас мулклар гуруҳларга ажратилиб, умумлаштирилган маълумотлар асосида қиймат белгиланади. Компенсация эса аниқ бир мулк учун тўланади. Шу боис унинг индивидуал хусусиятларини алоҳида ўрганиш зарур.

“Оммавий баҳолашда кўчмас мулклар бир тип бўйича гуруҳлаштирилиб, олинган маълумотлар битта эталон нархга келтирилади. Кейин шу нарх кўчмас мулкнинг майдонига кўпайтирилиб, қиймат аниқланади.

Компенсация миқдорини аниқлашда буни қўллаш мумкин эмаслигининг сабаби — индивидуал ёндашув йўқ. Компенсация қилинаётган обьектнинг ҳақиқий қиймати ўртача қийматдан паст ҳам, юқори ҳам бўлиши мумкин. Юқори бўлса, мулкдорнинг манфаатларига зарар етади. Паст бўлса, давлат манфаатларига ҳам зарар етиши мумкин”, — деди у.

Эксперт интервюда оммавий баҳолаш натижалари бозор қийматидан паст шаклланган ҳолатга алоҳида тўхталди. Унинг айтишича, бундай қийматдан компенсация ҳисоблашда фойдаланиш мулкдорга уйининг бозор нархини олиш имконини бермайди.

“Агар марказ ходимлари “бозор қийматидан анча паст баҳолаганмиз” деб айтишаётган бўлса, компенсация миқдори аниқланаётганда бу ўз-ўзидан бозор нархини бермайди, ундан кам нархни беради. Бу мулкдорнинг манфаатига зарар етказади.

Айрим фуқаролар, хусусан, якка тартибдаги турар жой, ҳовли эгалари баҳолаш натижаси реал бозор қийматидан анча пастлигини айтишяпти. Эртага давлат, жамоат эҳтиёжлари учун ер майдони олиб қўйиладиган бўлса, оммавий баҳолаш натижаларини компенсация учун қўллаш мулкдорларнинг манфаатига зарар етказади”, — деди Абдуваҳобов.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.