“Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган 8 та ҳолат

“Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий ҳақиқатга мос келмайдиган 8 та ҳолат
“Муҳташам юз йил” серҳашам интерьерлари, либослари ва Усмонли саройининг муҳити билан миллионлаб томошабинларни ўзига ром этди. Бироқ тарихчилар ҳамда ошхона анъаналарини яхши биладиганлар ҳануз султон саройидаги зиёфатлар тасвирида ижодкорлар юзаки ёндашганига ишонч билдирмоқда.
1. Яшил олмалар
Бир неча саҳнада дастурхонда яшил олмалар кўринади — аммо ХВИ асрда Усмонли империясида бундай навлар ҳали мавжуд эмас эди. Улар Европадан анча кейин олиб келинган. Тарихчи Тургут Қут Ҳабертурк порталига берган изоҳида киноя билан шундай деган эди:
Яшил олмалар кўзга тикандек ботади.
2. Дастурхон ўрнига салфеткалар
Ўша даврда султон ва султон хонимлар қўлларини артадиган нафис салфеткалар бўлмаган. Аслида усмонлилар қўлини дастурхон четига артган, бу эса филмда, шубҳасиз, хунук кўринарди.
3. Усмонлилар услубидаги “швед столи”
Сериалдаги дастурхонлар ноз-неъматлар билан тўлиб-тошган — бироқ бу тарихий манбаларга зид. Таомлар навбатма-навбат тортилган: аввал шўрва ёки совуқ газаклар, кейин гўштли таомлар (гуруч ва гўшт алоҳида идишларда бўлган), охирида эса ширинлик ва мевалар келтирилган.
“Бу ердаги дастурхон кўпроқ ғарб филмларидаги рицарлар дастурхонини эслатади!”, дея эътироз билдиради Тургут Қут.
4. Ўша вақтда бўлмаган қошиқлар
Султон Сулаймон дастурхонидаги металл қошиқлар қўпол хато ҳисобланади. ХВИ асрда тошбақа косасидан ясалган қошиқлар (“бага”) ишлатилган. Ҳатто Европада ҳам ўша даврда металл анжомлар камёб эди.
5. Нон билан боғлиқ хатолар
“Муҳташам юз йил” сериалидаги дастурхонда ушатилган нонлар тез-тез кўзга ташланади — бироқ ўша даврларда усмонийлар бутун нондан ҳар ким ўзига кераклисини синдириб истеъмол қилган.
“Янги пиширилгандек” кўриниш ҳам хато, султон дастурхони учун нон олдиндан тайёрланарди, у ҳозиргина тандирдан узилгандек буғ чиқармаган, деб таъкидлайди Едитепе университети гастрономия кафедраси доценти Озге Саманжи.
6. Вазирлар султон билан бир дастурхонда ўтирмаган
Сулаймон вазирлар билан кечки овқат еяётган саҳна мутлақо хато, деб таъкидлайди Тургут Қут:
“Ҳеч ким овқатланиш у ёқда турсин, султонга орқасини ўгириб ўтиришга ҳам журъат эта олмаган”.
Бунинг сабаби шундаки, Меҳмет ИИ нинг қонунига кўра, султон ёлғиз ўзи овқатланиши шарт эди.
7. Дастурхондаги графинлар
Ичимликлар солинган шиша графинлар ХИХ асрга хос бўлиб, ХВИ асрга умуман тўғри келмайди. Сулаймон даврида қадаҳларни хизматкорлар талаб қилинганда келтирарди, идишларни эса алоҳида жойда сақлашган.
8. Мавжуд бўлмаган чинни идишлар
Қопқоқли ликопчалар ва дастурхон учун махсус идишлар ҳам анча кейинроқ пайдо бўлган. ХВИ асрда овқат битта умумий идишда тортилган ва ҳамма шу идишдан овқатланган.
Тарихчи таъкидлаганидек, “Бу 19-аср идиш-товоқларининг ёрқин намунаси”, айтганча, мева ликопчалари ҳам овқатланиш пайтида дастурхонга қўйилмаган.
Нима учун шундай хатоларга йўл қўйилган?
Сериал ижодкорлари томошабоплик учун тарихий ҳақиқатни қурбон қилишган: тўла стол чиройлироқ кўринади; салфеткалар ва алоҳида ликопчалар замонавий томошабинга кўпроқ таниш; вазирлар билан биргаликдаги овқатланиш саҳналари драматургияни кучайтиради. Яна бир бор эслатиш жоизки, “Муҳташам юз йил” ҳужжатли хроника эмас, балки бадиий тўқима аралашган сериалдир. Бироқ бу унинг қийматини пасайтирмайди.

