Лайфстайл

Машҳур филм ва сериаллардаги томошабин пайқамаган қўпол хатолар (фото)

**Машҳур филмлар ва сериаллардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган хатолар (фото)**

Кино санъати бизни шунчалик ром этадики, баъзан уни томоша қилгач, бир неча кун давомида таассуротлар гирдобида юрамиз. Бироқ, филмлардаги дунё қанчалик жозибали бўлмасин, баъзан ссенарий муаллифларининг эътиборсизлиги туфайли юзага келган қўпол хатоларни пайқамасликнинг иложи йўқ.

**Қаҳрамон тўсатдан янги қобилиятга эга бўлади**

Фото: АдМе

“Уенздей” сериалининг бош қаҳрамони ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини, дўстига шаҳар телефонидан қўнғироқ қилишини ва ҳатто ёзув машинкасида ёзишини таъкидлайди. Аммо биринчи мавсум якунида қизга уяли телефон совға қилинади ва у ундан ҳеч қандай қийинчиликсиз фойдалана бошлайди. Фараз қилайлик, у замонавий телефонлардан фойдаланишни билади, шунчаки уларни ёқтирмайди. Лекин шунга қарамай, аввалига техникани ўрганиш керак. Уенздей эса телефондаги хабарларни ҳар куни гаджетдан фойдаланадигандек бемалол кўздан кечиради.

**Ҳаво вентиляцияси ҳар доим тоза бўлади**

Фото: АдМе

Триллер ва жанговар филмлар қаҳрамонлари кўпинча ҳаво вентиляцияси орқали ўтишга мажбур бўлишади. Кўпинча бу бўшлиқлар жуда тор бўлиб, персонажлар уларга зўрға сиғади. “Жуда ғалати ишлар” сериалида болалар вентиляцияга қулай жойлашади, лекин улар улкан парракни ўчиришлари керак. Бу ҳолат анча реал кўриниши мумкин, шунга қарамай, кино ижодкорлари баъзи деталларни ҳисобга олишмайди: вентиляциянинг девор ва поллари суратга олишдан олдин атайин ювилгандек топ-тоза бўлади.

**Антагонист, албатта, қутулиб бўлмайдиган қамоқхонадан қочади**

Фото: АдМе

Буни “Қўзилар сукунати”да ҳам, “Кунг-фу панда”да ҳам кўргансиз — ёвуз одам қўли ва оёғи занжирбанд ҳолда қамоқхонада ўтиради, лекин охир-оқибат у қочиб кетади. “Уенздей”да ҳам антагонистнинг тақдири худди шундай бўлади — на занжирлар, на транквилизаторлар ёвуз одамни ушлаб туролмади.

**Махфий агент ва жосус аёллар доим пошнали туфлида юради**

Фото: АдМе

Жангчи қизларнинг ёйилган сочлари ҳам майли, аммо либослар бўйича дизайнерлар қаҳрамонларни пошнада кўришни яхши кўради, шекилли, бунга мисол “Чарли фаришталари” филми.

**Саёҳатчилар янги кийимларни қаердан олишаркан?**

Фото: АдМе

“Саргардонлар” драмаси мураккаб сюжет ва персонажлари билан яхши таниш. Аммо томошабинлар бир нарсадан ҳайрон бўлишади: қаҳрамон бундай чиройли кийимларни қаердан олади? Унинг қўлида фақат елпиғич бор, хизматкори эса фақат жанговар қамчи олиб юради. Бироқ деярли ҳар бир серияда персонажнинг кийими ўзгаради. Уни экрандан ташқарида кийим-кечакка тўла замбил кўтарган хизматкорлар кузатиб боришса керак.

**Қаҳрамонлар тишларини тиш пастасисиз ювади**

Фото: АдМе

“Қаттиққўл хоним” филми Энн Ҳетеуейнинг янги кунга тайёрланиши билан бошланади. У тишларини қандай ювишини суратда кўриш мумкин. Кўпик қани? Афтидан, киноижодкорлар кундалик одатни хунук деб ҳисоблашади, шунинг учун филмларда кўпикни кўрмаймиз.