Дунё

Москвада «Евразия» Халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди: лауреатлар орасида Ўзбекистон вакиллари ҳам бор

«Россия» Миллий марказида «Евразия» АНО томонидан Россотрудничество билан ҳамкорликда таъсис этилган иккинчи «Евразия» Халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофот халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, рус тилини оммалаштириш, тарихий хотирани сақлаш, маданият ва таълимни ривожлантириш, шунингдек, кўнгиллилар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қўшилган ҳиссани эътироф этади. Бу йил танловга 73 та мамлакатдан 5 500 дан ортиқ талабнома келиб тушди. […]

Москвада «Евразия» Халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди: лауреатлар орасида — Ўзбекистон вакиллари

«Россия» Миллий марказида «Россотрудничество» билан ҳамкорликда «Евразия» АНО томонидан таъсис этилган иккинчи «Евразия» Халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мукофот халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, рус тилини оммалаштириш, тарихий хотирани сақлаш, маданият ва таълимни ривожлантириш, шунингдек, кўнгиллилар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Жорий йилда танловга 73 та мамлакатдан 5 500 дан ортиқ ариза келиб тушди. Финалда иштирок этиш учун Москвага 1 000 дан ортиқ киши — лауреатлар, экспертлар, жамоат арбоблари ва фахрий меҳмонлар ташриф буюрди.

Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва таълим соҳаси, шунингдек, халқаро экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон вакиллари таълим, маданият ва рус тилини оммалаштириш соҳасидаги лойиҳаларни тақдим этиб, мукофотнинг бир нечта номинацияларида бирданига лауреат бўлишди.

«Маданий код» номинациясида биринчи ўринни «Ўзбекистон талабалар театрлари лигасы» лойиҳаси билан Фарҳод Жўраев эгаллади. Ташаббус талабалар театр ҳаракатини ривожлантириш ва рус мумтоз ёзувчиларининг адабий меросини оммалаштиришга қаратилган. Лойиҳа Ўзбекистон Давлат ёшлар театри томонидан «Россотрудничество» билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

«Тинчлик тили» номинациясида учинчи ўринни Алия Шагаева «Ижтимоий-маданий трансформация шароитида А. С. Пушкин педагогикаси: шоир меросидан таълим ва фангача» IV Халқаро форуми учун олди. Форум турли мамлакатлардан, жумладан Россия, Беларусь, Қозоғистон, Туркия ва Арманистондан 67 та муассасани бирлаштиради ҳамда рус тилини оммалаштириш ва таълимни ривожлантиришга қаратилган.

«Ёрқин старт» номинациясида учинчи ўринни Арсений Кабачков «Буюк маданиятда ўз нурингни ёқ» лойиҳаси билан эгаллади. Бухоро вилояти Рус маданий марказининг ташаббуси ёшларни маданий-маърифий тадбирлар, адабий-мусиқий кечалар, театр саҳналаштиришлари ва маданий меросни сақлаш бўйича лойиҳалар атрофида бирлаштиради.

Маросим давомида ташкилотчилар турли мамлакатлар одамларини таълим, маданият, кўнгиллилик ва тарихий хотирани сақлаш соҳаларида бирлаштирадиган жамоатчилик лойиҳаларининг муҳимлигини таъкидладилар.

Россия Бош вазири Михаил Мишустин ўзининг қутлов мактубида мукофотга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ишонч, ўзаро ҳурмат ва қўшма ташаббусларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков «Евразия» ҳамжамияти иштирокчилари сони 300 мингдан ошганини маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз видеомурожаатида мукофотнинг халақ дипломатиясини ривожлантириш ва умумий маданий-тарихий меросни сақлашга қўшган ҳиссасини таъкидлади.

«Евразия» АНО Васийлик кенгаши раиси Пётр Фрадков, ўз навбатида, ташкилотнинг таълим, маданий ва ижтимоий дастурларига бўлган талабни ҳамда халқаро ҳамкорликни амалий лойиҳаларга айлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади.

Bошқа лауреатлар орасида Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Уганда, Сербия, Вьетнам ва бир қатор бошқа мамлакатлар вакиллари бор. Улар хайрия, инклюзив таълим, журналистика, оила тарихи, ёшлар етакчилиги ва маданий алмашинув соҳасидаги ташаббусларни тақдим этдилар.

Иккинчи «Евразия» Халқаро мукофотининг умумий соврин жамғармаси 17 миллион рублни ташкил этди. Молиявий қўллаб-қувватлашдан ташқари, ғолиблар ўз лойиҳаларини янада ривожлантириш учун менторлик, консультацион ва ахборот ёрдамини оладилар.

Маросим турли мамлакатлар вакиллари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда таълим, маданият, кўнгиллилик ва халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар тақдимоти учун майдончага айланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.