Москвада 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ушлангани маълум бўлди
Москвада ўтказилган рейд давомида полиция бўлимига олиб кетилган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 6 нафари озод қилинди. Яна бир фуқарони миграция қонунчилигини бузгани учун Россия ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Москвада 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ушлангани ҳақида маълум қилинди
10-сентабр куни ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ушланганини акс эттирган видеолар тарқалди.
Россия томони билан ўтказилган учрашувда маълум бўлишича, «Коммунарка-1» СНТ ҳудудидаги хостелда рейд тадбирлари ўтказилган. Натижада полиция бўлимига жами 32 нафар хорижий фуқаро олиб келинган, уларнинг 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Ўзбекистон томони ва Россия мутасаддилари ўртасидаги музокаралар якунига кўра, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси озод қилинган.
Яна бир Ўзбекистон фуқароси миграция қонунчилиги талабларини бузганлиги аниқлангани сабабли, уни Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилинган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда «Коммунарский» ОМВДда фуқаролардан бири вафот этгани ҳақидаги хабар ҳам текширилди. Расмий маълумотга кўра, бу маълумот ўз тасдиғини топмаган.

