MND томонидан амалга оширилган "Чимёндаги сайёҳлик зонаси"дан сўнг, Франциянинг "POMA" компанияси "Uzbek-Courchavel"ни барпо этади

MND компаниясининг «Чимёндаги туристик зона» лойиҳасидан сўнг Франциянинг «POMA» компанияси «Uzbek-Courchevel»ни амалга оширишга киришмоқда
Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Суҳробжон Бобокалонов Франция Европа ва ташқи ишлар вазирининг барқарор шаҳарлар ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили Жерар Вольф билан учрашув ўтказди. Музокараларда Франциянинг республикадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук ҳам иштирок этди.
Томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, маданий мерос объектлари салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш ва малакали кадрлар тайёрлашни муҳокама қилдилар. Ўзбекистон томони меҳмонларга мамлакатда хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва минтақавий туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Жеpap Вольф ҳамкорликнинг кенг истиқболларини таъкидлаб, маданий ёдгорликларнинг туристик жозибадорлигини ошириш, меҳмондўстлик индустрияси учун кадрлар тайёрлаш ва туризмнинг иқтисодиётга қўшаётган ҳиссасини кўпайтириш учун Франция тажрибасидан фойдаланишни таклиф этди. Ўз навбатида, «Wilmotte & Associés Architectes» компанияси бош директори Борина Андрие инфратузилмани такомиллаштириш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишдан манфаатдор эканини билдириб, шаҳарсозлик соҳасидаги музокаралар аллақачон олиб борилаётганини таъкидлади.
Бундан ташқари, иштирокчилар тоғ туризмини ривожлантиришни муҳокама қилдилар. Хусусан, Франциянинг «MND» компанияси «Чимён» туристик зонасини ташкил этиш лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этди, шунингдек, кейинги босқичда «POMA» компанияси билан биргаликда «Uzbek-Courchevel» лойиҳасини амалга ошириш режаларини билдирди.

