Франсия ИИВнинг Ўзбекистондаги вакили Тошкентда фаолиятини бошлади

Франсия ИИВнинг Ўзбекистондаги вакили Тошкентда иш бошлади
Франсия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили Сирил Гу Тошкентда ўз фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан 17-сентябр куни Ўзбекистон ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Сирил Гу Франсия ИИВ томонидан Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун масъул этиб тайинланганини маълум қилди.
Шунингдек, унинг Тошкент шаҳрида фаолият юритиши Ўзбекистон ва Франсия ўртасидаги ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Мулоқот чоғида Франсия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, ходимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда юқори даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти Сирил Гуга масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади.
Аввалроқ президент топшириғига асосан подполковник Дилноза Ражабовага полковник унвони берилган эди.

