Маҳаллий

Франсия ИИВ вакили Ўзбекистонда иш бошлади. У нима билан шуғулланади?

Ўзбекистонда Франсия ИИВ вакили Сирил Гу иш бошлади. У Франсиянинг Марказий Осиёдаги ягона ички хавфсизлик бўйича атташеси бўлиб, умумий манфаатдаги масалаларни ҳал қилишга ваколатли. Буларга уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик, терроризм, ноқонуний иммиграцияга қарши кураш ва бошқалар киради.

Франсия ИИВ вакили Ўзбекистонда иш бошлади. У нима билан шуғулланади?

Тошкентда Франсия Ички ишлар вазирлиги вакили Сирил Гу ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Нодирбек Маҳмудов у билан учрашганини вазирлик маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда икки давлат ИИВлари ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, тажриба алмашиш ва ходимлар малакасини ошириш йўналишларида кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ички хавфсизлик масалалари бўйича атташе лавозимини очиш ҳақидаги қарор 2025-йилда Франсия ва Ўзбекистон президентлари учрашувлари якунлари ҳамда техник соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида қабул қилинган.

“Ушбу лавозимга тайинланган ҳуқуқ-тартибот ходими бутун Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон) бўйича минтақавий ваколатга эга ва Тошкентда жойлашади. У минтақадаги ягона Франсия ички хавфсизлик масалалари бўйича атташеси бўлиб, ички хавфсизлик соҳасидаги умумий манфаатларга дахлдор сифатида барча масалаларни ҳал қилишга ваколатлидир”, — дея қайд этди элчихона.

Бунга ички хавфсизлик органлари ходимларини тайёрлаш, уюшган жиноятчиликка (кибержиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва ҳ.к.) қарши курашиш, юқори мартабали шахсларни ҳимоя қилиш, терроризмга қарши курашиш, чегара хавфсизлиги ва ноқонуний иммиграция тармоқларига қарши курашиш, фуқаро муҳофазаси ва хавфсизлиги каби масалалар киради.

“Ўзбекистон билан аллақачон техник ҳамкорлик мавжуд бўлиб, у ҳуқуқ-тартибот органлари академиялари ўртасида тажриба алмашиш, фуқаро муҳофазаси, юқори мартабали шахсларни ҳимоя қилиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва гиёҳвандликка қарши курашиш соҳаларида янада мустаҳкамланади”, — дея қўшимча қилди Франсия элчихонаси.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.