Мисрдаги гиёҳванд моддалар иши бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинган 11 киши орасида телебошловчи ҳам бор
Сара Халифа жиноятчилик муаммоларига бағишланган «Mission Impossible» («Уддалаб бўлмас топшириқ») кўрсатуви орқали жуда яхши танилган.

Мисрдаги гиёҳванд моддалар иши бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинган 11 киши орасида телебошловчи ҳам бор
Мисрлик телебошловчи Сарат Халифа ва яна 11 киши гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилиб, осиш орқали ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Давлатга тегишли «Ал-Аҳрам» газетасининг хабар беришича, улар гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашёларни олиб кирган жиноий гуруҳ аъзолари бўлган.
Шунингдек, уларнинг ёнида ноқонуний ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар бўлган.
У айбловларни рад этган.
Апелляция берилиши мумкин бўлган ушбу ҳукм илк бор ўтган ойда эълон қилинган эди.
Бироқ, у фақат бир ой ўтгач, суд Миср бош муфтийсидан диний хулоса олганидан кейингина тасдиқланди, бу ўлим жазоси қўлланиладиган ишларда қонуний талаб ҳисобланади.
Суд жараёнида маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 750 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва уларни тайёрлаш учун олиб келинган хомашё мусодара қилинган.
«Ал-Аҳрам» нашрининг ёзишича, йигирма нафар гувоҳ прокурорларга кўрсатма берган, шунингдек, суҳбатлар ва видеоклиплардан иборат электрон далиллар тақдим этилган.
Давлатга қарашли «Ахбар ал-Яум» газетасининг хабар беришича, ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган суд мажлисида судья ундан тахмин қилинаётган роли ҳақида сўраганида, Халифа гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси идорасида улар билан бирга суратга тушгунига қадар ҳеч қачон ҳеч қандай гиёҳванд моддани кўрмаганини айтган.
Айбланувчилар гиёҳванд моддалар контрабандаси ва зўрлашда айбдор деб топилган, «бу жиноятлар халқаро ҳуқуқ ва стандартларга мувофиқ ўлим жазосини қўллаш чекланиши керак бўлган 'қасддан одам ўлдириш' жиноятига кирмайди», дейилади ҳисоботда.

