Миср Саудияни ҳимоя қилмоқчи, АҚШ Украинага разведка ёрдамини қайта тиклади – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

Миср Саудияни ҳимоя қилмоқчи, АҚШ Украинага разведка ёрдамини қайта тиклади – кун дайжести
**Миср Саудияни ҳимоя қилмоқчи**
Миср Саудия Арабистонининг хавфсизлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш учун зарур ёрдамни беришга тайёр. Бу ҳақда 18-октабр куни Миср президенти девони хабар берди. Реутерсъга кўра, баёнот президент Абдулфаттоҳ ас-Сисий раислигида ўтган Миллий мудофаа кенгаши йиғилишидан кейин эълон қилинган.
«Миср Саудия Арабистонига унинг хавфсизлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, ресурслари, ҳудудий яхлитлиги ва исломий муқаддас жойларини муҳофаза қилиш учун барча зарур ва мумкин бўлган ёрдам турларини кўрсатади», дейилади баёнотда.
Аввалроқ Сисий парламентдан, агар Ар-Риёд сўраса, армияга Саудияни ҳимоя қилишда иштирок этишга рухсат беришни сўраган эди. Миср парламентида овоз бериш 20-октабргача чўзилиши мумкин. Конституцияга кўра, қўшинларни хориждаги жанговар вазифага юбориш учун депутатларнинг учдан икки қисми розилиги керак.
Мисрнинг бу қадами ҳусийларнинг Саудия Арабистонига ҳужумлари кучайган паллага тўғри келди. Ҳусийлар сўнгги кунларда Риёд халқаро аеропорти ва Сауди Арамсо компаниясига зарбалар бермоқда. 10-октабр куни Риёд аеропортига уюштирилган ҳужумда 13 киши, жумладан, Миср фуқароси бўлган борт кузатувчиси ҳам ҳалок бўлганди. Саудия Арабистони ҳам Яманга зарбалар беришда давом этмоқда. 18-октабр куни бундай зарбаларда камида тўққиз киши ўлдирилгани билдирилди.
Ҳусийлар эса Мисрни урушга аралашмасликка чақирди. Ҳусийлар назоратидаги парламент спикери Миср парламенти раисига йўллаган мактубида бундай қадам Қоҳиранинг миллий хавфсизлигига жиддий хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирган.
Маълумот учун, Ямандаги жанглар АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган урушнинг яна бир фронтига айланиб кетди.
Франсияда нархлар ошиши ва давлат хизматлари сифати пасайишига қарши умуммиллий намойишлар тартибсизликка айланди. 17-октабр куни ярим миллиондан ортиқ одам қатнашган юришларнинг аксарияти тинч ўтган. Аммо зўравон гуруҳлар полиция билан тўқнашиб, дўконларни талади ва давлат биноларига ҳужум қилди.
Франсия полицияси мамлакат бўйлаб 2400 кишини ҳибсга олди, 1000 га яқин полициячи жароҳатланган. Парижда бир намойищи юрак тўхтаб қолиши оқибатида вафот этган. Лимож шаҳрида эса мериянинг қадимий биноси ёқиб юборилди. Саррефоур савдо тармоғининг 50 та дўкони зарар кўрган.

