Маҳаллий

Мирзиёев Бухоро вилояти учун 30 миллиард долларлик ташаббусларни эълон қилди

Мирзиёев Бухоро вилояти учун 30 миллиард долларлик ташаббусларни эълон қилди

Бухоро вилоятида умумий қиймати 30 миллиард долларлик янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришнинг турли соҳаларини қамраб олади ҳамда аҳолининг кундалик ҳаёт сифатини оширишга қаратилади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилди.

"Биз Бухоро иқтисодиёти ва одамларнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясайдиган 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар билан келдик", — деди давлат раҳбари.

Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш асосий йўналишлардан бири бўлади. Ҳозирги вақтда ушбу соҳада Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда қиймати 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг иккинчи босқичига яна 248 миллион доллар жалб этиш режалаштирилган.

Якунда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги 1,7 миллион аҳоли учун сув таъминоти сифати яхшиланади, 775 минг киши эса канализация тармоғига уланади. Марказлашган ичимлик суви билан таъминланган аҳоли улушини амалдаги 80 фоиздан 95 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Президент аҳоли ушбу ўзгаришларни кутаётганини таъкидлаб, мутасаддиларга лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.