Маҳаллий

Саида Мирзиёева Бухородаги йирик лойиҳалар натижалари билан танишди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари билан танишди. Шунингдек, ҳудудда туризмни ривожлантириш ва йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилишга қаратилган янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Бухоро вилоятида амалга оширилган йирик лойиҳалар натижалари билан танишди.

Унинг сўзларига кўра, Жўйзар каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилиб, яна 10 километрида ишлар давом этмоқда. Ушбу лойиҳа натижасида ҳар йили 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам фаолият бошлаган.

Шайхонча маҳалласида эса 240 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилди.

Ташриф давомида Бухоронинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган бир қатор янги ташаббуслар муҳокама қилинди. Хусусан, Афшона мажмуаси, этно-уйлар ташкил этиш, Жўйи Мулиён каналини қайта тиклаш, янги аеропорт яқинида меҳмонхоналар қуриш ва туризм кластерларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Саида Мирзиёева таъкидлашича, "Асосий мақсад йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилиб, Бухорони шунчаки транзит ҳудуд эмас, балки тўлақонли саёҳат масканига айлантиришдир".

Ташриф якунида Бухорои шарифнинг Етти пир қадамжолари зиёрат қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.