Маҳаллий

“Миннатдорчилик тариқасида олдим” – Сирдарёда пора билан ушланган судя 6 йилга қамалди

Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судяси пора билан қўлга олинган. У пул эвазига ўз кўраётган иқтисодий ишни тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Судя билан бирга “Агробанк”нинг Гулистон филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган шахс ҳам жиноий жазога тортилди.

“Миннатдорчилик тариқасида олдим” – Сирдарёда пора билан ушланган судя 6 йилга қамалди

Сирдарёда пора билан ушланган судя ҳамда банкда ишлаган мансабдорга ҳукм чиқарилди.

Суд қарорига кўра, 39 ёшли Э.С. Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судяси бўлиб ишлаган, 40 ёшли Д.Т. эса “Агробанк”нинг Гулистон филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Икки судланувчи аввалдан бир-бирини таниган.

Ҳудуддаги МЧЖлардан бирининг раҳбари Гулистон туманлараро иқтисодий судининг автостансия биносини бузиш ҳақидаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти берган. Д.Т. ушбу МЧЖ раҳбари билан таниш бўлган.

Шу тариқа, судя ва банк мансабдори тил бириктирган: Д.Т. МЧЖ раҳбарини пул бермагани учун суд муҳокамаси кейинга қолдирилаётганига ишонтирган. У ишни 8 минг доллар эвазига ижобий ҳал қилиб беришини айтган. Ўз навбатида судя суд муҳокамасини ноқонуний равишда 5-марта қолдирган. Шундан кейин Д.Т. 2026-йил 6-апрел куни МЧЖ раҳбаридан 2 минг доллар олган.

Судя ўз ҳаракатини давом эттириб, пул маблағлари тўлиқ бўлмагани сабабли 2026-йил 9-апрел куни етарли асосларсиз суд муҳокамасига танаффус эълон қилган. 2026-йил 13-апрелда Д.Т. МЧЖ раҳбаридан яна 5,5 минг доллар олган. Э.С. шу заҳоти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ноқонуний қурилишни буздириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни МЧЖ раҳбари фойдасига ижобий ҳал қилиб берган. Қўлга киритилган 7,5 минг доллар пул эса ўзаро тақсимлаб олинган.

МЧЖ раҳбарининг аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбирда пул маблағларининг 3 600 доллари Э.S.dan, 3 900 доллари Д.T.dan ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Судя суд мажлисида ўз айбига қисман иқрорлик билдирган ҳамда пулни пора сифатида эмас, моддий рағбатлантириш деб олганини айтган.

Д.Т. менга МЧЖ раҳбари таниши эканини, биринчи инстансия судининг қарори ноқонуний бўлганини, таниши раҳбарлигидаги жамият томонидан бино ўзбошимчалик билан қурилмаганини айтди ва шу масалада қонуний ёрдам сўради. Шундан сўнг, кассация шикоятини иш юритувимга қабул қилиб, суд муҳокамасига тайинладим.

2026-йил 13-апрелда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогар даъвосини рад қилиш тўғрисида янги қарор эълон қилдим. Лекин биринчи инстансия судининг қарорини бекор қилишга кассация шикоятида кўрсатилган важлар асос бўлмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.