Мисрософт 60 минг ходимига ихтиёрий равишда ишдан бўшашни таклиф қилди
Мисрософт харажатларни камайтириш мақсадида 60 минг нафар ходимига компенсация эвазига ўз хоҳиши билан ишдан бўшашни таклиф қилди. Бу компания глобал ищи кучининг тўртдан биридан кўпини ташкил этади. Таклиф муҳандислар ва топ менежерларга тааллуқли эмас.

Мисрософт 60 минг ходимига ихтиёрий равишда ишдан бўшашни таклиф қилди
Мисрософт компанияси 60 минг нафар ходимига компенсация пули тўлаб бериш шарти билан ўз ихтиёри билан ишдан бўшашни таклиф қилди, деб хабар бермоқда. Бу компаниядаги умумий ищиларнинг тўртдан биридан кўпроғига тўғри келади.
Дастур АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Ҳиндистондаги ходимларга тааллуқли бўлиб, муҳандислар ва юқори бўғин раҳбарлари бундан мустасно. Ушбу таклиф қамровига тушган ходимлар ишдан бўшаш бўйича қарорни декабр ойи бошига қадар қабул қилишлари лозим.
Бусинесс Инсидер нашри, ўз навбатида, ушбу ташаббусни “Мисрософтънинг мажбурий ишдан бўшатишлар тўлқинидан қочган ҳолда ходимлар сонини қисқартиришга бўлган навбатдаги уриниши” деб атамоқда.
Нашрнинг қайд этишича, сунъий интеллект инфратузилмасига йўналтирилаётган йирик инвестициялар фонида компания харажатларни камайтириш йўлларини изламоқда. Йиллик ҳисобот маълумотларига кўра, 2026-йил 30-июн ҳолатига Мисрософт глобал миқёсда тўлиқ ставкада ишловчи 223 000 нафар ходимга эга эди.
“Ушбу таклиф келажагини компаниядан ташқарида кўраётган ходимларга бу жараённи ҳозирнинг ўзида, қўллаб-қувватлов остида амалга ошириш учун янги имконият яратади. Шунингдек, у дастурда иштирок этаётган бўлинмаларга ўз ищи кучини ўзгариб бораётган эҳтиёжларга мослаштиришнинг яна бир усулини тақдим этади”, — дейилади кадрлар бўйича бош директор Эми Коулманнинг ходимларга йўллаган билдиришномасида (Реутерс иқтибоси).
Апрел ойида Мисрософт АҚШда ёши ва компаниядаги иш стажининг умумий йиғиндиси 70 йилдан ошган ходимларга ҳам ихтиёрий равишда ишдан бўшашни таклиф қилганди. Бундай шартларга тахминан 9 минг киши (ищи кучининг тахминан 7 фоизи) тўғри келган бўлиб, уларнинг қарийб учдан бир қисми таклифга рози бўлган.

