Мей Маск, Жеки Чан ва илҳомлантирувчи китоблар ёзган бошқа жаҳон юлдузлари

Мей Маск, Жеки Чан ва илҳом бахш этувчи китоблар ёзган бошқа жаҳон юлдузлари
Агар сиз ишончни мустаҳкамлашни, ўзингизни севишни ва янги ютуқлар учун мотивация топишни истасангиз, машҳур Голливуд актёрларининг ушбу автобиографиялари сизга, албатта, маъқул келади.
“Яна нимадир”, Даян Китон
Даян Китон Голливуднинг энг нуфузли актрисаларидан бири саналади. У Френсис Форд Коппола, Вуди Аллен ва бошқа машҳур режиссёрлар билан дўст. Машҳур актриса ўз автобиографиясида нафақат кино карьераси, балки шахсий ҳаёти ҳақида ҳам очиқ сўзлайди. Масалан, у ота-онаси билан бўлган мураккаб муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади.
“Шунчаки бахтли бўлиш”, Кейт Ҳадсон
Кейт Ҳадсон саломатлик ва фитнеснинг аҳамиятига эътибор қаратишга қарор қилади. Ўз китобида у иш ва уй юмушларини қандай уйғунлаштиришни ўргатади. Актриса, шунингдек, орзуйингиздаги танага эришишга ёрдам берадиган маслаҳатлар билан ҳам бўлишади.
“Мен бахтлиман”, Жеки Чан
Жеки Чан эса ўз китобида ҳаёт йўлига назар ташлайди. У таржимайи ҳолида шон-шуҳрат сари йўлини очиқ баён қилади. Шу тариқа, сиз актёрнинг суратга олиш майдонига қандай келиб қолганини, қандай қилиб каскадёр сифатида ишлай бошлаганини ва кейин Голливудни забт этганини билиб оласиз. Бундан ташқари, Чан оиласи билан муносабатлари, шон-шуҳрат ва унинг таъсири ҳақида ҳам гапиради. Ушбу китоб орқали Жекининг сиз билмаган томонларини кашф этасиз.
“Яшил чироқ”, Метю Макконаҳи
Бу китоб “Оскар” мукофоти совриндори Метю Макконаҳига бутунлай бошқача нигоҳ билан қарашга ёрдам беради. “Ўттиз беш йил давомида мен ўзимни қизиқтирган, ҳаёт йўлимда менга ёрдам берган нарсаларни тушундим, эсладим, тан олдим, тўпладим ва ёзиб қўйдим”, дейди актёр. Ўз таржимайи ҳолида у ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беради. Масалан, Метю Австралияда бир йил яшаган, юридик мактабини кино институтига алмаштирган, романтик комедияларда рол ўйнашни тўхтатган ва жиддий драматик ролларни ижро эта бошлаган.
“Режали аёл: бахтли ҳаёт қоидалари”, Мей Маск
Мей Маск биринчи мағлубиятдан кейин таслим бўладиган аёллардан эмас. 31 ёшида у 3 нафар боласи билан ёлғиз қолади, 60 ёшида эса моделлик фаолиятини бошлайди. Ўз таржимайи ҳолида у нафақат ҳаётидан ёрқин эпизодлар, балки соғлиқ ва гўзалликни сақлаш бўйича тавсиялари билан ҳам ўртоқлашади. Мей уч болани қандай тарбиялаш, карьера қуриш ва янги нарсаларни синаб кўришдан қўрқмаслик кераклиги ҳақида сўзлаб беради.

