Лайфстайл

Жеки Чан бир филмда 15 дан ортиқ вазифани бажариб, Гиннес рекордлари китобига кирган. Бу қайси машҳур картина эди?

Жеки Чан бир филмда 15 дан ортиқ вазифани бажариб, Гиннес рекордлари китобига кирган. Бу қайси машҳур картина эди?

Жеки Чан ижоди давомида фахрий “Оскар” ва Гонконг кино академияси мукофотлари каби кўплаб нуфузли эътирофларга сазовор бўлган. Шу билан бирга, унинг кино саноатига қўшган ҳиссаси бир вақтнинг ўзида икки бор Гиннес рекордини қайд этишига ҳам сабаб бўлган.

2012-йилда катта экранларга чиққан “Мўжизавий қурол-аслаҳалар 3” филмида Жеки Чан деярли барча ишларни ўзи бажарган. Шу боис актёрнинг номи филм якунидаги титрларда 15 марта алоҳида кўрсатилган, у “Филм ижодкорлари рўйхатида исми энг кўп тилга олинган инсон” деб топилган ва Гиннес рекордлари китобига киритилган.

Ўша пайтда актёр филмда қуйидаги вазифаларни бажарган:

ссенарий ёзган ва режиссёрлик қилган;

бош ролни ижро этган;

продюсерлик ва ижрочи продюсерлик қилган;

камера ортида оператор ва саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган;

тасвирга олиш гуруҳига раҳбарлик қилган ва чироқларни созлаган;

каскадёрлик қилган ва трюкларни режалаштирган;

куй басталаган ва филм қўшиғини куйлаган;

реквизитлар учун жавоб берган ва ҳатто ижодий жамоанинг овқатланишини ташкиллаштирган.

Чаннинг филм устидаги меҳнати ҳам кадр ортидаги, ҳам экрандаги жуда кўп жараёнларни қамраб олган. Хусусан, у тасвирга олиш гуруҳининг овқатланишига ҳам шахсан ўзи жавоб берган. Бундан ташқари, актёр ўзининг профессионал хонандалик маҳоратини ҳам ишга солиб, филмда қўшиқ ҳам айтган.

Кўп йиллик фаолияти давомида Чан иккинчи Гиннес рекордини ҳам қўлга киритган. У “Энг кўп трюк ижро этган актёр” деб топилган. Бу унвон афсонавий актёрнинг 100 дан ортиқ филмларда суратга тушгани ва экрандаги энг хавфли трюкларни ҳеч қандай дублёрсиз, соғлиғини хавф остига қўйиб шахсан ўзи бажаргани учун берилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.