Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни дублёрсиз ҳам бажара оладиган Голливуд актёрлари

Каскадёрга ҳожат йўқ: хавфли трюкларни дублёрсиз ҳам бажарадиган Голливуд актёрлари
Кўпчиликка аёнки, актёрлар кўплаб трюкларни ўзлари бажаришмайди. Бунга кўпинча хавфсизлик сабаб бўлади. Чунки актёр жароҳат олса, суратга олиш жараёни чўзилиб кетади ва филм катта зарар кўради. Айрим актёрлар эса жисмоний имкониятлари сабаб мураккаб элементларни уддалай олмайди. Аммо Голливудда трюкларнинг аксариятини мустақил бажарадиган актёрлар ҳам бор.
**Том Круз**
Жангари филм давомида у хавфсизлик тўрисиз мустақил равишда қояга чиқади. Ҳар бир янги филмда Круз янада кўпроқ таваккал қилади ва мухлисларни ўз маҳорати билан ҳайратда қолдиради.
Унинг филмографиясида Дубайдаги 828 метр баландликдаги Бурж Халифа осмонўпар биносининг ташқи девори бўйлаб югуриш алоҳида ўрин тутади. Томошабинлар буни “Уддалаб бўлмас топшириқ: Арвоҳ протоколи” филмида кўришлари мумкин. Бундан олдин Крузга бунинг имконсизлиги ва саҳнадан воз кечиш кераклиги айтилган эди. Суратга олиш вақтида баландликда кучли шамол эсаётган бўлса ҳам, у одатдагидек дублёрсиз буни уддалайди.
Бундан ташқари, “Уддалаб бўлмас топшириқ: Қувғиндилар қабиласи” филмида Том Круз учиб кетаётган самолётда осилиб, ҳавонинг кучли қаршилигини енгиб ўтади.
Қоялар орасида вертолётда учиш, дубулғасиз мотосиклда соатига 200 километр тезликда юриш, 8 километр баландликдан сакраш — булар Крузнинг кинода каскадёрларсиз ўзи бажарган ишларининг тўлиқ рўйхати эмас. Ҳаёт учун хавфли бўлган бундай саҳналарга тайёргарлик кўриш учун ойлаб вақт кетади. Бироқ актёр кинода имкон қадар ҳақиқатни кўрсатиш кераклигига ишонади ва бу борада унга тенг келадигани йўқ.
**Киану Ривз**
Кейинчалик уни жангари филмларга таклиф қила бошлашди, у ерда у бошқа кўплаб ижрочилардан фарқини дарҳол намоён этди — бу аксарият трюкларни мустақил бажариш қобилияти эди.
Актёр ўзининг илк “Тезлик” жангари филмида машинадан автобусга хавфли сакрашни амалга оширган. Кейинроқ машҳур “Матрица” филмида у жанг санъатидаги ажойиб маҳоратини кўрсатди. Шунингдек, у томошабинларга ўқлардан қочиш саҳнасини ҳам тақдим этди. Бу ташқи томондан оддий кўриниши мумкин. Аслида бундай ҳаракатлар нафақат юқори даражадаги эгилувчанлик, балки куч ҳам талаб қилади.
Бутун фаолияти давомида Ривз аксарият трюкларни каскадёрлар ёрдамисиз бажарган. Ҳозир у 60 ёшга кирган бўлса-да, ҳануз ажойиб жисмоний ҳолатда.
**Жеки Чан**
Шу боис у бу касбнинг барча нозик жиҳатларини яхши билади.
Оммавий трюкларда ишлагач, Жеки Чан ўзи ҳам ролларга таклиф қилина бошлади. Дастлаб ёш актёр “Бургут соясидаги илон” жанговар комедиясида, кейинроқ эса “Сархуш уста” филмида кўринди, унда ҳам у дублёрларсиз ишлади.
Жеки Чан нафақат барча трюкларни ўзи бажарарди, балки бутун каскадёрлар жамоасига раҳбарлик қиларди. Унинг сермазмун фаолияти давомида у турли мураккабликдаги сон-саноқсиз трюкларни амалга оширди.
Албатта, бу саҳналар жароҳатларсиз кечмаган. Жеки Чан беш метр баландликдан йиқилганда, танасининг деярли барча қисми шикастланган. Яна бир суратга олиш пайтида у йиқилиб, бошини тошга уриб олади. Бу унинг ҳаётига хавф солиши мумкин эди. Актёр операция қилдиришга мажбур бўлади ва суратга олиш ишлари бир йилга кечиктирилади, бироқ у соғайганидан сўнг ишни давом эттиради.
Бугунги кунда Жеки Чан экранларда камроқ кўринаётган бўлса-да, Гиннеснинг рекордлар китобига энг кўп трюкларни мустақил бажарган актёр сифатида киритилган.
**Эмили Блант**
Улар “Келажак чегараси” филмида бирга рол ижро этган. Илмий-фантастик блокбастер сюжетига кўра, бош қаҳрамонлар ўзга сайёраликлар билан жанг қилишлари лозим. Вақт ҳалқасининг узилиши сабабли Круз қаҳрамони ҳар сафар ҳалок бўлгач, жанг бошидан бошланади.
Бу рол учун актриса илгари ҳеч қачон бундай пухта тайёргарлик кўрмаган. Филмда унинг қаҳрамони Рита Вратаски 38 кг оғирликдаги экзоскелет кийиб юради. Шунчаки кийиб юрмай, доимо унда югуради ва жанг қилади.
Блант аксарият саҳналарни, жумладан, ўзини ва ҳамкасбини ҳақиқий хавф остига қўйган эпизодни ҳам ўзи ижро этган. У микроавтобусни бошқара олмай, катта тезликда дарахтга урилган. Актёрлар мўжиза туфайли жароҳатланмай қутулиб қолган. Бироқ Блант ҳатто Том Круз каби моҳир трюк ижрочиси олдида ҳам ўзини йўқотиб қўймаган ва унинг даражасида ҳаракат қилган.

