Дунё

Мексикада кўйлак кийган улкан скелет Гиннес рекордини ўрнатди (видео)

Мексикада Марҳумлар куни муносабати билан 11 қаватли бино баландлигидаги Катрина ҳайкали ясалди. Уни йиғишда 140 га яқин уста қатнашган.

Мексикада кўйлак кийган улкан скелет Гиннес рекордини ўрнатди (видео)

Мексика пойтахтида Марҳумлар куни муносабати билан дунёдаги энг баланд Катрина ҳайкали ўрнатилиб, Гиннес рекорди қайд этилди. Мехико шаҳрининг бош майдонига қўйилган аёл скелети шаклидаги ҳайкалнинг баландлиги 33,411 метрга етади.

Оғирлиги 100 тоннадан ортиқ бўлган ҳайкал пўлат, шиша толаси ва папье-машедан тайёрланган. Популар Ссиенсе маълумотига кўра, уни йиғишда қарийб 140 нафар уста иштирок этган.

Катрина — Мексика маданиятидаги машҳур тимсол. Уни рассом Хосе Гвадалупе Посада яратган. Кўйлак ва кенг соябонли шляпа кийган скелет ўлимга кинояли ёндашувни ҳамда ўлим олдида барча инсонлар тенг эканини англатади.

Мексикада Марҳумлар куни ҳар йили 1–2-ноябр кунлари нишонланади. Шу кунларда аҳоли вафот этган яқинларини ёдга олади. Байрам мамлакатнинг энг муҳим миллий анъаналаридан бири саналади. 2003-йилда ЮНЕСКО уни инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида тан олган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.