Сиёсат

Медведев Германияга тўғридан тўғри зарба бериш билан таҳдид қилди

Медведев Германияга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш билан таҳдид қилди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Германияга “тўғридан-тўғри зарба” бериш эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу баёнот Германия ҳукумати Россияни Лейпсиг аеропортида дрон ва портловчи моддалар ёрдамида диверсия уюштиришда айблаганидан сўнг янгради.

Россия президенти Владимир Путин Германия томонининг айбловларини далилларга асосланмаган деб атаб, уларни рад этди. Россиянинг Германиядаги элчиси ҳам шунга ўхшаш позицияни билдирди. Медведев эса ўзининг Телеграм каналида Германия раҳбариятининг Россияга нисбатан сиёсатини танқид қилиб, мамлакатдаги ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналарга зарба бериш мумкинлигини айтди. Шунингдек, у Берлиндаги “айрим бошқа жойлар” ҳам нишонга олиниши эҳтимолини тилга олди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Германия томонидан кўрилаётган чораларга “кўзгу” тамойили асосида жавоб берилишини маълум қилди. Вазирлик вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Москва аввалги “бир томонлама ва адолациз санксиялар”га жавоб берган усулдан фойдаланиши мумкин. Россиянинг аниқ қандай чоралар кўриши ҳозирча очиқланмаган.

“Кўзгу” жавоби Германия Россиянинг Бонндаги бош консулхонаси ва Берлиндаги “Русский дом” фаолиятини тўхтатган тақдирда, Москва ҳам Россиядаги Германия муассасаларига нисбатан худди шундай чоралар кўришини англатиши мумкин.

Полша бош вазири Доналд Туск май ойида НАТО мамлакатларини Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Европа ҳақидаги баёнотларига жиддий ёндашишга чақирганди. Туск ёзган постида НАТО давлатлари бу Медведевнинг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирмаслиги кераклигини билдирган.

Медведев эса аввалроқ Х ижтимоий тармоғида Европа давлатлари Россияга қарши урушга “бир томонлама кирганини” ва бу ҳолатни европаликлар тушуниши кераклигини ёзганди. У, шунингдек, “хотиржам уйқу тугади” деб таъкидлаб, Европа аҳолиси “энди хавфли вазиятга тайёр бўлиши кераклигини” билдирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.