Сиёсат

ЕИ ва НАТО: Германияга қарши гибрид ҳужумлар жавобсиз қолмайди

Европа Иттифоқи ва НАТО Лейпсиг/Ҳалле аеропортидаги терактга уриниш ортида Россия тургани ҳақидаги Германия айбловларидан сўнг Берлиннинг Москвага қарши янги чораларини қўллаб-қувватлади. Франсия, Австрия, Испания, Швеция, Болтиқбўйи давлатлари ва Украина ҳам Германия билан бирдамлик билдирди.

Европа Иттифоқи ва НАТО: Германияга қарши гибрид ҳужумлар жавобсиз қолмайди

Европа Иттифоқи ва НАТО Германиянинг Лейпсиг аеропортида содир этилган диверсияга уринишда Россияни айблаб, Москвага қарши янги чоралар жорий этиш қарорини қўллаб-қувватлади.

Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен Германия канслери Фридрих Мерс билан суҳбатдан сўнг Европа Иттифоқи Германия билан "тўлиқ бирдам" эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, Германия ҳукумати қатъий чоралар кўрди ва бу билан гибрид ҳужумлар жавобсиз қолмаслиги ҳақида аниқ сигнал берилди. Фон дер Ляен Европа давлатлари Россия агрессиясига қарши биргаликда ҳаракат қилишда давом этишини ҳамда Украинага зарур бўлган муддат давомида ёрдам кўрсатилишини айтди.

Еврокомиссия раҳбари 2-сентабр куни мазкур масалани НАТО бош котиби Марк Рютте билан муҳокама қилишини маълум қилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари даражасида маслаҳатлашувлар ўтказилиши ва унда Россияга қарши янги санксиялар масаласи ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Марк Рютте ҳам Мерс билан мулоқотдан сўнг НАТО Германия билан "тўлиқ бирдам" эканини билдирди ва Берлиннинг жавоб чораларини олқишлади. Унинг сўзларига кўра, алянс барча аъзо давлатларни ҳар қандай таҳдидлардан, жумладан, Лейпсигда ва НАТО ҳудудининг бошқа жойларида кузатилган каби зарарли ҳаракатлардан ҳимоя қилиш ва тийиб туриш имкониятларини кучайтиришда давом этади.

Германияга Франсия президенти Эммануел Макрон ҳам қўллаб-қувватлаш билдирди. У Франсия Германия билан тўлиқ бирдам эканини ва Россияга қарши янги Европа санксияларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Швеция бош вазири Улф Кристерссон, Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчес ва Австрия канслери Кристиан Штокер ҳам Берлинга ҳамдардлик билдирди.

Эстония ҳукумати эса Лейпсиг аеропортига учувчисиз қурилма орқали ҳужум қилишга уриниш Россия бутун Европа учун таҳдид солаётганини кўрсатишини таъкидлади. Латвия ва Литва ҳукуматлари ҳам Германия билан бирдамлик билдирди.

Украина томони ҳам Берлиннинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев Германиянинг Лейпсигдаги ҳодисага нисбатан "қатъий муносабатини" олқишлади. Унинг билдиришича, Украина Германия билан муҳим инфратузилмани дронлардан ҳимоя қилиш, Россиянинг "соя флоти"га қарши мувофиқлаштирилган кураш ва қўшимча санксиялар жорий этиш масалаларида яқин ҳамкорлик қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.