Спорт

Мавсумнинг илк класикоси олдидан: ким қандай ҳолатда?

«Реал»га қандай омиллар ёрдам бериşи мумкин? Каталонияликларнинг муаммолари қанçалик жиддий?

Мавсумнинг илк класикоси олдидан: ким қандай ҳолатда?

«ПСЖ»дан учралган мағлубиятга қарамай, «Барселона» ҳануз даҳшатли рақиб бўлиб қолмоқда. Ла Лигада бундай томошабоп ўйин кўрсатадиган бошқа жамоа йўқ. Чемпионлар лигасида ҳам ҳаммаси назорат остида. Каталонияликлар «ПСЖ» билан ўйинга қадар дастлабки икки турда «Фееноорд» ва «Галатасарой» дарвозасига жами тўққиз гол уришганди.

Бу пайтда эса Моуринио ҳали «Реал» ўз ўйинини қуриб олгани йўқ. Жамоа ЕЧЛда ҳозирча йўқотишсиз кетаётган бўлса-да, «Рома»га қарши ўйинда оғир аҳволга тушиб қолганди ва фақат сўнгги дақиқалардаги камбек эвазига мағлубиятни ғалабага айлантирганди. Ла лигада эса аллақачон «Бетис» ва «Атлетико»дан мағлуб бўлди. Севилядаги ўйинда мадридликлар мағлубиятдан қутулиб қолиши ҳам мумкин эди (Карлос Эспининг суперголи бекор қилинди, Килиан Мбаппе пеналтини ура олмади), дербида эса рақибга шунчаки кучи етмади. Антонио Рюдигернинг ўйин охиридаги голи амалда ҳеч нарсани ўзгартирмади.

Энди эса олдинда класико. Агар «Барселона» ғалаба қозонса, «Реал» билан орадаги фарқни тўққиз очкога етказади ва бу жуда кўп. Агар «Реал» ғалабани ўзига олса, унда чемпионлик пойгасида интрига юзага келади. Шу билан бирга, класико арафасида турнир жадвалида ушбу икки жамоа ўртасида жойлашган «Атлетико» фойдасига хизмат қиладиган дуранг ҳам қайд этилиши мумкин.

Мавсум стартида «Барселона» «Реал»дан кучлироқдек таассурот қолдирмоқда. Қолаверса, бу мавсумдаги дастлабки класикога «Камп Ноу» мезбонлик қилади. Бу ўйинга Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари фаворит сифатида бормоқда. Мадридликлар бу ўйинда йирик ҳисобда ютқазишини тахмин қилаётганлар ҳам кам эмас.

Аммо «Реал» фойдасига бўлган бир неча омиллар бор. Бу автоматик равишда «Реал» ютади дегани эмас, ўйинда исталган нарса рўй бериши мумкин. Шунга қарамай, Жозе Моуринио жамоасини яққол ауцайдер сифатида кўриш ва унинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини кутиш — камида қисқа ўйлаш ҳисобланади.

«Реал» фойдасига хизмат қиладиган биринчи омил — Жозенинг ўзи. Бу унинг Мадрид клубига қайтгандан кейинги илк класикоси бўлади ва у бундай ўйинларга ташналигига шубҳа йўқ. Моуринионинг тактик услублари эскириб қолгани ва у трендлардан ортда қолгани ҳақида истаганчалик гапириш мумкин. Бу маълум даражада тўғри фикр. Аммо у ҳануз жамоани алоҳида катта ўйинга тайёрлашни билади. У доим буни яхши уддалаган ва ҳозир ҳам буни эсдан чиқармагани аниқ.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.