Маск Украинани Старлинк қоидаларини бузганликда айблади
Илон Маскнинг таъкидлаşиçа, Старлинкъдан одамларни öлдириş мақсадида фойдаланиşга рухсат берилмаган.

Маск Украинани Старлинк қоидаларини бузганликда айблади
Украина армияси Старлинк сунъий йўлдош алоқа тизимидан фойдаланиш шартларини бузган ва ундан дронлар орқали одамларни ўлдириш учун зарба беришда фойдаланган, деб ёзди.
«Тижорий фуқаролик сервиси бўлган Старлинкъдан одамларни ўлдириш мақсадида дронлар билан ҳужум зарбаларини бериш учун фойдаланишга ҳеч қачон рухсат берилмаган ва рухсат берилмаслиги керак. Бошқа тизим — Старшиелд АҚШ ҳукумати назорати остида. Ундан қандай фойдаланишни ҳал қилиш фақат уларнинг ихтиёрида», - дея қўшимча қилди у.
Маск, шунингдек, Старлинк Украина мудофааси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини, чунки у «ишдан чиқариш ёки йўқ қилиш имконсиз бўлган ягона тизим» эканини айтди.
«Агар Старлинк ўчирилса, Украина фронти шу заҳоти қулайди. Бу таҳдид эмас, балки шунчаки фактни қайд этиш», - дея таъкидлади у.
Старлинк — СпасеХ компаниясининг кенг полосали интернетга уланиш имконини берувчи тижорий сунъий йўлдош тармоғи бўлиб, ундан жисмоний шахслар, компаниялар ва давлат тузилмалари фойдаланади.
Старшиелд — СпасеХ компаниясининг миллий хавфсизлик соҳасидаги давлат вазифалари учун мўлжалланган алоҳида йўналиши. У ҳимояланган алоқа, Ерни кузатиш ва сунъий йўлдошларга махсус ускуналарни жойлаштиришни ўз ичига олади. Ушбу тизим қўшимча криптографик ҳимоя воситалари ва махфий маълумотлар билан ишлаш имкониятини ҳам беради.
Шу билан бирга, Старшиелд Старлинк технологияларидан фойдаланади, унинг айрим алоқа хизматлари эса худди шу сунъий йўлдошлар гуруҳи ва ерусти инфратузилмасига таянади. Асосий фарқ уларнинг вазифаси ва назоратида: Старлинк — СпасеХ бошқарувидаги тижорий хизмат, Старшиелд тизимлари эса АҚШ ҳукумати назорати остида.
Украина дронларини алоқа билан таъминлайдиган Старшиелд фаолиятидаги чекловлар ҳақидаги дастлабки хабарлар 14-октабрга ўтар кечаси пайдо бўлди. Украина мудофаа вазирининг собиқ маслаҳатчиси Сергей Стерненко терминаллар соатига 160 километрдан юқори тезликда ҳаракатланганида алоқа узилганини маълум қилди. Кейинроқ у чекловлар кучайтирилганини билдириб, алоқа энди соатига 60–70 километр тезликда ҳам узилаётганини айтди. Узилишлар дронларни бошқариш, олдинги чизиқдаги бўлинмаларни таъминлаш ва фронт ортидаги обьектларга зарба беришни қийинлаштирган.
Тҳе Эсономист нашри маълумотларига кўра, Маск Россия нефтни қайта ишлаш заводларига берган зарбалари учун Киевни жазолаш мақсадида Старлинкънинг Украинада ишлашини чеклашга буйруқ берган. Нашр суҳбатдошларидан бири СпасеХ раҳбари чекловларни жорий этганидан кейингина Оқ уй билан боғланганини айтган. Украинада Старлинк ишини чеклашга Маск шахсан буйруқ бергани ҳақида аввалроқ Тҳе Валл Стреет Жоурнал ҳам...

