Лайфстайл

Машҳур соч стилисти Жон Фрида 75 ёшида вафот этди

У глобал соч парвариши маҳсулотлари қаторини яратишдан олдин, 1960 ва 1970-йилларда юлдузлар стилисти бўлган.

Машҳур стилист-сартарош Жон Фрида 75 ёшида вафот этди

Британиялик машҳур стилист-сартарош ва гўзаллик соҳасидаги тадбиркор Жон Фрида 75 ёшида вафот этди.

Фрида 1960 ва 1970 йилларда машҳурлар орасида оммалашган бўлиб, у Твигги, Жеки Онассис ва Мик Жаггер каби мижозларнинг сочларини турмаклагани билан танилган.

У, шунингдек, ўз номи билан сотиладиган соч парвариши маҳсулотлари қатори ҳамда 1976 йилда актриса Жоанна Ламли учун яратган машҳур "Пурдей" калта соч турмаги билан ҳам тан олинган.

Унинг ўлимини сешанба куни Instagramʼдаги постда унинг соч гўзаллик салони тасдиқлади.

"Қадрли Жон оиласи даврасида тинчгина ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарни қайғу билан баҳам кўрамиз...", дейилади баёнотда.

"Жон биз учун шунчаки устоз эмас эди; у соч саноатининг ҳақиқий афсонаси эди. У бизга ҳамма нарсани ўргатган, бизга ишонган ва бизни яхшироқ қилган инсон эди.

"Осуда ором ол, Жон. Сен абадий қалбимизда қоласан".

Стилист 1970 йилларда Жоанна Ламли учун машҳур "Пурдей" соч турмагини яратган

2019 йилда Фрида Эвери Аньеллига уйланди, уларнинг икки фарзанди ва бир ўгай қиз фарзанди бор эди

1976 йилда у Лондон марказида ўз салонини очди, у жуда муваффақиятли бўлди ва унинг таъсирли стилист сифатидаги обрўси ўсишда давом этгани сабабли ойлар олдин банд қилинган.

Кейинчалик у дунё бўйлаб, жумладан Барбадос, Ибица ва Лос-Анжелесда ўз филиалларини очди.

1990 йилларда Фрида соч кесишдан узоқлашиб, эътиборини ўз соч маҳсулотлари брендини яратишга қаратди, жумладан, у 1988 йилда яратган Frizz-Ease соч сардопини (серумини) ишлаб чиқди.

Унинг бизнес империяси кейинги ўн йил ичида АҚШ ва халқаро миқёсда кенгайиб, тез ривожланди.

2002 йилда у ва унинг бизнес бўйича ҳамкори Гейл Федеричи компанияни Япониянинг Kao конгломератига 450 миллион долларга (334 миллион фунт стерлинг) сотишди.

Фрида 1977 йилдан 1990 йилгача хонанда Лулу билан оилавий ҳаёт кечирган ва уларнинг бир ўғли бор эди.

Кейинчалик у Fiat меросхўри Жиованни Аньеллининг бева аёли Эвери Аньеллига уйланди, уларнинг икки фарзанди ва бир ўгай қиз фарзанди бор эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.