Иқтисодиёт

Маркетплейсларда Б2Б савдолар учун имконият кенгаяди

Тадбиркорлик субьектлари ўртасидаги битимларни электрон савдо платформалари орқали амалга оширишга рухсат бериш, бунда барча зарур ҳужжатларни бевосита рақамли форматда расмийлаштириш имкониятини яратиш кўзда тутилмоқда.

Маркетплейсларда Б2Б савдо имкониятлари кенгайтирилади.

Ўзбекистонда рақамли савдо майдончаларида бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Фармонга кўра, 2026-йил охиригача қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади:

* Тадбиркорлик субьектлари ўртасидаги битимларни электрон савдо платформалари орқали амалга оширишга рухсат бериш ва барча зарур ҳужжатларни бевосита рақамли форматда расмийлаштириш имкониятини яратиш.

* Рақамли платформалар фойдаланувчиларининг шикоятларини судгача кўриб чиқишнинг шаффоф тартибини, платформа қоидалари ўзгариши ҳақида бозор иштирокчиларини олдиндан хабардор қилиши каби мажбуриятларни белгилаш.

* Корпоратив буюртмачиларнинг давлат харидлари бўйича олдиндан тўловларини бюджет буюртмачилари учун белгиланган тартиб, миқдор ва шартларга мувофиқлаштириш.

* Йирик буюртмачилар учун уч йиллик харид режалари, смета ва бизнес-режаларни харид режа-жадваллари билан боғлаш, инвестиция лойиҳалари бўйича алоҳида харид режаси, ягона техник талаблар ва КПИ кўрсаткичларини жорий этиш.

* Давлат харидлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўмгача бўлган кичик ҳажмдаги товарларни харид қилиш имкониятини кўриб чиқиш.

Маълумот учун, "Электрон тижорат тўғрисида"ги қонунда электрон тижоратда ҳар иккала томон – сотувчи ҳам, харидор ҳам хоҳ жисмоний шахс, хоҳ юридик шахс бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.