Иқтисодиёт

Ўзбекистонда бизнес кайфияти қайси соҳаларда яхшиланди?

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида тадбиркорлар бизнес шароитларида сезиларли ўзгаришларни қайд этди. Қайси соҳаларда ўсиш юқори бўлгани

Ўзбекистонда бизнес кайфияти қайси соҳаларда яхшиланди?

2026-йилнинг иккинчи чорагида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ўтказилган сўров натижаларига кўра, тадбиркорларнинг 65 фоизи бизнес юритиш шарт-шароитлари яхшиланганини маълум қилди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг худди шу чорагига нисбатан 9 фоиз бандга ўсган.

Бизнес муҳити яхшиланганини қайд этган тадбиркорлар улуши, айниқса, қурилиш, тиббиёт, молия ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида сезиларли даражада ошган.

Сўров натижаларида банк хизматлари сифати ва кредит олиш имкониятлари, рақобат муҳити ҳамда лицензия олишдаги ижобий ўзгаришлар бизнес шароитига таъсир қилган асосий омиллар сифатида кўрсатилган.

Тадбиркорларнинг ёнилғи ва энергия истеъмоли ошганини билдирганлар улуши 6 фоиз бандга кўпайган. Буюртмалар ҳажми бўйича ҳам ижобий динамика кузатилган – мазкур кўрсаткич 4 фоиз бандга юқори бўлган.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажми ошганини билдирган респондентлар улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоиз бандга кўпайган. Бу тадбиркорлик фаоллигидаги ижобий ўзгаришлар бир нечта кўрсаткичларда намоён бўлганини кўрсатади.

Сўровда келгуси чорак учун ҳам тадбиркорларнинг ёнилғи ва энергия истеъмоли, юк ташиш, қўшимча ищи кучига талаб, ишлаб чиқариш ва буюртмалар ҳажми, шунингдек кредит ва қарз тўловлари бўйича кутилмалари ўрганилган.

Сўровда қатнашган бизнес вакилларининг 81 фоизи келгуси уч йилда мамлакат иқтисодиёти ва бизнес муҳити яхшиланишига ишонч билдирган. Бу кўрсаткич тадбиркорларнинг узоқ муддатли иқтисодий кутилмалари ижобий эканлигини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимидаги маълумотларда алоқа ва ахборот, савдо, маиший хизмат, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш, тиббиёт, туризм, ташиш хизмати, қишлоқ хўжалиги, молия, қурилиш ва бошқа соҳалар бўйича бизнес кайфияти ўзгариши алоҳида кўрсатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.