Спорт

Мақсадим “Реал Мадрид”да ўйнаш - Беҳруз Каримов

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси, Швейсариянинг “Лугано” клуби аъзоси Беҳруз Каримов Kun.uz мухбирига қисқа интервю берди. У суҳбатда янги жамоасига мослашув жараёни, машҳурлик, “Лугано” танлови ва келажакдаги мақсадлари ҳақида гапириб берди.

Мақсадим “Реал Мадрид”да ўйнаш - Беҳруз Каримов

Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида мундиалда ёрқин ўйин кўрсатган 19 ёшли ҳимоячи Беҳруз Каримов ёзги трансферлар ойнасида Швейсариянинг “Лугано” клубига ўтди. У клуб билан 5 йиллик шартнома тузди. Каримов жамоага қўшилиши биланоқ асосий таркибда майдонга туша бошлади ва шу пайтгача 4 та ўйинда иштирок этди. Жорий мавсум 7 та учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозонган ва 1 тасида дуранг қайд этган “Лугано” Швейсария чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.

Футболчи жамоага жуда тез мослашиб кетганини айтди.

“Кутганимдан ҳам тезроқ мослашиб кетдим. Мураббий ва жамоадошларим жуда яхши кутиб олишди. Тил билан бироз муаммо борлигини билишгач, менга ёрдам беришни бошлашди. Тезроқ мулоқотга киришиб кетишим учун ҳамма қўлидан келганича ёрдам беряпти. Ҳозир мослашиш давридан ўтдим”, - дейди Каримов.

Беҳруз нега айнан “Лугано”ни танлагани ҳақида сўзлаб, асосий мақсад Европа клубида ўйин амалиётига эга бўлиш ва ривожланишда давом этиш эканини таъкидлади.

“Биз танлов қилишдан олдин барчасини яхшилаб ўйлаб олдик. Европага кетгандан сўнг, захира ўриндиғида ўтириб қолишни истамадик. Шу боис, ёшларга ўйин амалиёти берадиган “Лугано” варианти бизга маъқул келди. Уларнинг ўйин услуби ҳам бизга манзур келди”, - дейди ҳимоячи.

Беҳруз Наманган вилоятида туғилган. Бу ҳудуддан Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Умарали Раҳмоналиев каби таниқли футболчилар етишиб чиққан. Машҳурлик ҳақида гап кетганда, футболчи бу борада фикр билдирмаслигини, бутун эътиборини спортчилик фаолиятига қаратганини айтди.

“Ҳар бир ўйинда нимадир ўрганишим ва келажакдаги орзуларимга етишиш учун ҳаракат қилишим керак”, - деди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.