Спорт

Беҳруз Каримов: “ ъЛуганў мен учун трамплин вазифасини ўтаб беради”

Беҳруз Каримов: "Лугано мен учун трамплин бо'лади"

О'збекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов Швейсариянинг "Лугано" клубига о'тганидан со'нг жамоа матбуот хизматига интервю берди. Унда футболчи янги жамоасига мослашуви, Жаҳон чемпионатидаги тажрибаси ва келажакдаги мақсадлари ҳақида со'з юритди.

"Лугано мен учун трамплин вазифасини о'таб беради. Жамоада мени жуда илиқ кутиб олишди. Бу клубга қо'шилганимдан бахтиёрман ва ушбу саргузашт фаолиятимда муҳим рол о'йнашига ишонаман. Европа жамоаларида то'п суришни ёшлигимдан орзу қилардим, шу боис ҳозир мотивациям жуда юқори", — деди Каримов.

Унинг со'зларига ко'ра, Жаҳон чемпионатидан со'нг ко'плаб жамоалардан таклифлар тушган. "Уларнинг барчасини кузатиб, о'рганиб чиқдик ва якунда айнан 'Лугано' варианти ко'проқ ма'қул келди. Шу сабабли ушбу жамоани танладим", — дея қо'шимча қилди футболчи.

Ҳимоячи О'збекистон миллий терма жамоаси сафидаги Жаҳон чемпионати о'йинлари унинг футболчи сифатида о'сишига қандай та'сир қилгани ҳақида ҳам гапирди: "Мундиалдаги иштирок мен учун улкан тажриба мактаби бо'лди. О'йин вақтида иложи борича дарвоза сари зарба беришга, ҳеч нарсадан қо'рқмасликка ҳаракат қиламан. Агар ҳаяжонни енгиб, қо'рқувсиз о'йнасам, барча имкониятларимни ишга сола оламан."

"Асосий мақсадим — о'зимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда юқори натижаларни қо'лга киритиш. Майдон ташқарисида эса хотиржамликни хуш ко'раман. Ҳозирги кунда инглиз ва италян тилларини о'рганиш билан бандман", — деди Каримов.

У "Лугано" мухлисларидан жамоани доим қо'ллаб-қувватлашларини со'раб, о'з со'зларини якунлади: "Биз эса чиройли о'йинларимиз билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Форза 'Лугано!' "

Ма'лумот учун, 2007-йилда туг'илган ва шу вақтга қадар Термизнинг "Сурхон" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Каримов янги клуби билан 5 йиллик битим имзолади. Шартнома муддати 2031-йилнинг 30-июнига қадар амал қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.