Спорт

“Манчестер Сити” 100 млн евролик трансферни амалга оширади — Романо

“Манчестер Сити” 100 миллион евролик трансферни якунламоқда – Романо хабарига кўра

Марокаш терма жамоаси аъзоси ва Франсиянинг “Лилл” клуби яримҳимоячиси Айюб Буадди ўз фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, 18 ёшли иқтидорли футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирган. “Шаҳарликлар” футболчининг трансфери бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаб, Буаддининг ўзи билан ҳам шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олган. Инглиз клуби марокашлик яримҳимоячи учун 100 миллион евро тўлайди.

“Лилл” раҳбарияти манчестерликларнинг шартларини қабул қилган ва ўз футболчисининг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. Яқин вақт ичида Айюб тиббий кўрикдан ўтиш учун Англия клуби қароргоҳига етиб бориши кутилмоқда.

Маълумот учун, Буадди ўтган мавсумда клуби сафида жами 42 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у Марокаш терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатидаги барча бешта учрашувида иштирок этиб, “атлас шерлари”нинг чорак финалгача етиб боришида муҳим рол ўйнаган. Эслатиб ўтамиз, марокашликлар ушбу босқичда Франсияга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.