Спорт

“Манчестер Сити” Родрига ўринбосар топди — Романо

“Манчестер Сити” Родри ўрнига янги футболчи топди — Романо

“Манчестер Сити” клуби Родри “Барселона”га трансфер қилинганидан сўнг, Франсиянинг “Лилл” жамоаси яримҳимоячиси Айюб Буаддини ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда. Инсайдер Фабрисио Романонинг хабар беришича, 18 ёшли марокашлик футболчи Англия клуби билан шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. Унинг Англияга кўчиб ўтиши бир йилдан кейин эмас, балки шу ёзда амалга ошиши кутилмоқда.

“Шаҳарликлар” яқин соатлар ичида “Лилл” раҳбарияти билан музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказади. Буаддининг трансфери фақат вақт масаласи эканлиги таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Айюб Буадди “Лилл” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2023/24-йилги мавсумда, 16 ёшида дебют қилган. Яримҳимоячи ўтган 2025/26-йилги мавсумда жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” Родрини “Барселона”га 76,5 миллион евро эвазига сотгани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.