Спорт

Маҳмуд Муродов 2 дақиқа ичида 6 рақибини нокаутга учратди (видео)

Ўзбекистонлик собиқ УФС жангчиси ушбу медиатурнирдаги иштироки учун 600 минг доллар ишлаб топди.

Маҳмуд Муродов 2 дақиқа ичида 6 рақибини нокаутга учратди (видео)

Собиқ УФС жангчиси, ўзбекистонлик машҳур ММА устаси Маҳмуд Муродов Прагада (Чехия) ўтказилган Г ММА 1: Самҳаин медиатурнирида қатнашди. Спортчи Чехия ва Словакияда танилган блогерлар — Котларлар оиласи аъзоларига қарши “конвеер” (танаффуссиз) услубидаги ноодатий жангда иштирок этишга рози бўлди.

Жанг қоидаларига кўра, Муродовга қарши олти нафар рақиб октагонга навбатма-навбат чиқди. Жангчилардан бири йиқилса ёки таслим бўлса, унинг ўрнини дарҳол кейингиси эгалларди. Якунда собиқ УФС вакили барча олти рақибни икки дақиқадан камроқ вақт ичида мағлуб этди.

Маълум бўлишича, Муродов ҳаваскорларга жиддий жароҳат етказмаслик учун асосан енгил лоу-киклар (оёққа зарба) ва партердаги оддий зарбалар билан ғалабага эришган. Ушбу медиатурнирдаги иштироки учун ўзбекистонлик спортчи 600 минг доллар ишлаб топди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов 2019-йилдан 2024-йилгача УФСъда қатнашган ва кейин Европанинг Октагон ММА промоушенига қайтган эди. У жорий йилнинг 29-декабр куни ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли бўлган Октагон чемпионлик камарини полшалик Кшиштоф Ёткога қарши жангда ҳимоя қилиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.