Хитойда ўтказилган УФС турнирида Нурмагомедов нокаутга учради

Хитойда бўлиб ўтган УФС мусобақасида Нурмагомедов нокаутга учради.
Шанхай шаҳрида ташкил этилган УФС Фигҳт Нигҳт 286 турнирининг асосий жангида 28 ёшли хитойлик Сонг Ядонг 30 ёшли россиялик Умар Нурмагомедовни иккинчи раундда нокаутга учратди.
Хитойлик жангчининг кучли зарбасидан сўнг Нурмагомедов дарҳол октагонга йиқилди. Ядонг бўйин қисмига берган зарбаси билан Умарни мувозанатдан чиқаргач, ҳимоясиз қолган рақибига яна учта зарба берди. Ҳакам бу ҳолатда жангни тўхтатиб, нокаутни қайд этди.
Дастлаб Умар Нурмагомедов июл ойида Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган УФС турнирида жанг қилиши керак эди. Бироқ унинг рақиби Девид Мартинес жароҳати туфайли жангдан чиқиб кетди. Шундан сўнг УФС Нурмагомедовнинг жангини Шанхайдаги турнирга кўчиришга қарор қилди.
Умар Нурмагомедов 30 ёшда. Россиялик жангчи УФСъдаги дебютини 2021-йилда ўтказган. Ҳозирда унинг промоушендаги рекорди 8 та ғалаба ва 2 та мағлубиятдан иборат.
28 ёшли Сонг Ядонг эса УФСъда 2017-йилда дебют қилган. Хитойлик жангчи ўз фаолияти давомида УФСъда 13 та ғалаба, 4 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Маълумот ўрнида, Умар Нурмагомедов УФС собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг қариндоши ва жамоадоши ҳисобланади.

