Маҳаллий

Маҳкумларни бошқа муассасага кўчириш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги тартибда маҳкумларни кўчириш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш механизми аниқлаштирилиб, масофавий видео-учрашувларга оид норма ҳам киритилди.

Маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Ички ишлар вазирининг "Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат 2026-йил 26-августда 2608-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиб, 27-августдан кучга кирди.

Янги тартибга кўра, низомда белгиланган айрим ҳолатларда маҳкумни бошқа муассасага кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида департаментнинг тегишли хизмати хулоса тузади. Бу хулоса Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи, у бўлмаган тақдирда эса унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи ёки унинг биринчи ўринбосари тасдиқлаган хулоса ёхуд суд қарори асосида амалга оширилади.

Бунда кўчириш Жазони ижро этиш департаменти Махсус ҳисоб бошқармаси томонидан тайёрланган тақсимотга мувофиқ бажарилади.

Низомга масофавий видео-учрашувларга оид қўшимча ҳам киритилди. Бу ўзгариш 2026-йил январда Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар учун масофавий видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратиш мақсадида киритилган қонунчилик ўзгаришларига мувофиқ амалга оширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.