Лойда çöмилаётган фил сурати фототанловда ğолиб бöлди
Лой ваннасидан завқланаётган Африка филининг сурати БИАЗА 2026 фототанловининг «Сутемизувçилар» йöналиşида ğолиб бöлди. 800 дан ортиқ иş тақдим этилган танловда аёзли тонгдаги ğайриоддий қуş, сирли нигоҳли балиқ ва актиния пайпаслагиçлари орасига яşиринган митти краб акс этган кадрлар ҳам эътироф этилди.

Лой ичида чўмилаётган фил сурати фототанловда ғолиб бўлди
Табиат суратлари биз билан бир сайёрада яшайдиган жонзотларга синчиклаб назар ташлашга чорлайди. Кундалик ҳаётда кўзга ташланмайдиган майда тафсилотлар, ҳайвонларнинг қизиқарли хатти-ҳаракатлари ва кутилмаган ҳолатлар фотографлар обьективи орқали бутунлай бошқача кўринади.
БИАЗА Пҳото Сомпетитион 2026 танлови ҳам ана шундай лаҳзаларни бир жойга жамлади. Унга Буюк Британия ва Ирландиядаги ҳайвонот боғлари, аквариумлар ҳамда табиий яшаш муҳитида олинган суратлар тақдим этилди. Улар орасида ҳайвонларнинг таъсирчан портретлари, ҳаётидаги кулгили саҳналар ва яқиндан қаралгандагина кўзга ташланадиган ғайриоддий жиҳатлар бор.
Танловни Британия ва Ирландия ҳайвонот боғлари ҳамда аквариумлари ассоциацияси — БИАЗА ташкил этди. Ҳакамлар 800 дан ортиқ ишни кўриб чиқиб, етти йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлади. Сараланган кадрларда сутемизувчилар ва қушлардан тортиб, судралиб юрувчилар, балиқлар ҳамда митти умуртқасизларгача акс этган.
Аёзли тонгдаги ғайриоддий қуш
Фотограф ушбу кадрни январ ойи бошида, тонг отаётган пайтда суратга олган. Тасвир Норфолк графлигидаги Уататунга қўриқхонасида олинган бўлиб, муаллиф керакли лаҳзани ушлаш учун анча ҳаракат қилган.
Грифсимон сесаркалар ғайриоддий ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Аёзли тонгда олинган бу сурат қушнинг ўзига хос қиёфасини намоён этиб, танловнинг энг сара ишларидан бирига айланди.
Лой ваннасидан завқланаётган фил
Ёмғирли кунларнинг бирида фотограф Томас Харрис Опал лақабли урғочи филни лой ваннасидан завқланаётган пайтида суратга олди. Филнинг ана шу ҳолати акс этган кадр муаллифга ўз йўналишида ғолиблик келтирди.
Колчестер зоология жамияти қарамоғида тўртта Африка фили бор. Ташкилот уларни парваришлаш билан бирга, табиатни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларда ҳам иштирок этади.

