Технология

Космосга ракетасиз: ЖП Аероспасе янги Ҳазел консептини кўрсатди

АҚШнинг ЖП Аероспасе ташкилоти анъанавий ракета ишлатмасдан Ер орбитасига чиқишни назарда тутувчи Ҳазел аппаратининг янги компютер тасвирларини тақдим этди.

Космосга ракетасиз: ЖП Аероспасе янги Ҳазел консептини намойиш этди

Ташкилот раҳбари Жон Пауелл эълон қилган тасвирларда қора рангли, қаноцимон корпусга эга Ҳазел аппарати СуперТандем деб аталган улкан баландлик дирижаблидан ажралиб чиқаётгани акс этган.

Пауеллнинг изоҳига кўра, бу кадрлар Ҳазел ҳақида тайёрланаётган видеодан олинган компютер анимациясидир. Яъни, улар реал парвоз тасвирлари эмас.

Янги визуализация ЖП Аероспасе бир неча ўн йилдан бери ишлаб келаётган Аиршип то Орбит консептига яна эътиборни қаратди.

Ушбу ғоянинг асосий мақсади — ҳаводан енгил аппаратлар, яъни улкан аеростат ва дирижабллар ёрдамида одамлар ҳамда юкларни босқичма-босқич орбитага олиб чиқиш.

ЖП Аероспасе ўзини «Американинг бошқа космик дастури» деб атайди. Ташкилот 40 йилдан ортиқ вақтдан бери нотижорат асосида фаолият юритиб келади ва асосан кўнгиллилар меҳнатига таянади. Шу давр мобайнида унга Жон Пауелл раҳбарлик қилиб келган.

Аиршип то Орбит дастури анъанавий ракета учирилишидан кескин фарқ қиладиган ссенарийни таклиф этади.

Биринчи босқичда стратосфера дирижабли йўловчилар ва юкларни атмосферанинг юқори қатламларида жойлашиши режалаштирилган Дарк Скй Статион - «Қоронғи осмон стансияси»га олиб чиқиши керак.

Шундан сўнг янада катта орбитал дирижабл ишга тушади.

Лойиҳага кўра, мазкур аппарат электр двигателлари ёрдамида жуда секин ва босқичма-босқич тезлашиб, охир-оқибат орбитал тезликка чиқиши керак.

Бундай саёҳат бир неча кун давом этиши мумкин.

Бу эса одатий ракета учирилишига мутлақо бошқача ёндашув. Анъанавий ракеталар атмосферадан бир неча дақиқа ичида ўтиб, жуда катта тезликка чиқади ва бунинг учун улкан миқдорда энергия сарфлайди.

ЖП Аероспасе ғояси эса йўловчи ёки юкни бир зумда эмас, балки босқичма-босқич баландликка кўтариш ва кейин аста-секин орбитал тезликка етказишни назарда тутади.

ЖП Аероспасе аеростатлар асосидаги йирик аппаратлар юқори баландликларга кўтарила олишини амалда намойиш қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.