Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни хабар қилиш, текшириш ва рўйхатга олиш сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда «Xavfsiz mehnat» тизими орқали амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, махсус текширув ўтказиш ва ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тартибини ҳам белгилайди.

Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2026 йилдаги 505-сон қарори билан меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш тартиби тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
2026 йил 1 декабрдан бошлаб ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар бўйича ҳисобот бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш сунъий интеллектга асосланган «Xavfsiz mehnat» электрон ахборот тизими ёрдамида амалга оширилади.
Бахтсиз ҳодиса юз берган тақдирда, иш берувчи 24 соат ичида электрон ахборот тизими орқали хабарнома юбориши шарт:
Енгил бахтсиз ҳодисалар иш берувчининг фармойиши билан ташкил этилган комиссия томонидан текширилади.
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилиши лозим:
Иш берувчи ходимга ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва/ёки касб касаллиги натижасида унинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаши шарт, башарти зарар ўз айби билан етказилмаганлигини исботлаб бера олмаса.
Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилган тақдирда, жабрланувчига йўқотилган ва у томонидан олинган ёки олиниши мумкин бўлган иш ҳақи (даромад) учун компенсация тўланади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 23.09.2026 йилдан кучга кирди.

