Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳокимликларнинг юзлаб ноқонуний махфийлаштирилган қарорларини аниқлади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳокимликларнинг эълон қилинишдан ноқонуний яширилган юзлаб қарорларини аниқлади
Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимликларнинг қонуний асосларсиз E-qaror тизимига жойлаштирилмаган 771 та қарори аниқланди. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг аралашувидан сўнг ушбу ҳужжатларнинг барчаси эълон қилинди, текширувлар натижалари бўйича эса уч нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Идора маълумотларига кўра, 2026 йилнинг тўққиз ойи давомида маҳаллий ҳокимликлар томонидан жами 128,2 мингта ҳужжат қабул қилинган. Улардан 90,9 мингтаси ёки 71 фоизи очиқ фойдаланиш учун жойлаштирилган. Яна 37,3 мингта ҳужжат (29 фоизи) ёпиқлигича қолган ёки "Хизмат доирасида фойдаланиш учун" грифи билан қабул қилинган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёпиқ ҳужжатлар сони 15 фоизга камайган.
Қонунбузилишларни бартараф этиш учун агентлик ҳокимликларга 53 та расмий тақдимнома киритди. шундан сўнг аниқланган сир тутилган ҳужжатларнинг сири очилди ва барчаси эълон қилинди.
Хизмат текширувлари якунлари бўйича уч нафар раҳбар ишдан бўшатилди, яна икки нафарига ҳайфсан эълон қилинди. Бўндан ташқари, 96 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарлик тўғрисида расман огоҳлантирилди.

