Кийимлар ёқасидаги тонал крем доғларини қандай қилиб осон тозалаш мумкин?

Кийим ёқасидаги тонал крем доғларини қандай қилиб осонлик билан тозалаш мумкин?
Косметикадан фойдаланиш натижасида кийимларга доғ тушиши муқаррар. Ҳатто эҳтиёткорлик билан бўянилса ҳам, кўйлак ёки бошқа кийимларнинг ёқаси вақт ўтиши билан ифлосланиши мумкин. Доғ тушган кийимда ўзингизни ноқулай ҳис қилсангиз-да, тонал крем доғларини тез ва осон кетказишнинг кўплаб усуллари мавжуд.
Кийимларга макияж доғлари тушишининг олдини олиш йўллари:
Агар тонал крем ёки пудрадан фойдаланмасангиз, уйда бўяниш пайтида халат кийишингиз ёки куртка ёқаси юзингизга тегмаслиги учун шарф ёки рўмол ишлатишингиз мумкин. Агар бу вариантлар сизга мос келмаса, муаммони бир неча дақиқада ҳал қиладиган бир нечта фойдали лайфҳакларни билишингиз керак.
Доғни сезганингиздан сўнг дарҳол уни тозалашга ҳаракат қилинг. Матони ортиқча ишқаламанг, чунки матога сингиб кетган доғни тозалаш анча қийин бўлади.
Куртка ёқаси ва ёрқин рангли блузкалардаги тонал крем доғини қандай қилиб осон тозалаш мумкин?
Ҳар хил косметик маҳсулотларнинг доғларини тозалашда энг яхши маҳсулот ёғли асосга эга бўлмаган воситалардир. Бу маҳсулотни қўллашда эҳтиёт бўлинг ва қўлларингиз тоза бўлсин.
Мицеляр сув:
Пахтали ёстиқчани мицеляр сув билан намлаб олинг ва доғ тушган жойларни яхшилаб артинг. Доғни йўқотишдан олдин пахтали ёстиқчани бир неча марта алмаштириш керак бўлиши мумкин. Намлик қуриб кетгунча кутинг ва тоза бўлган кўйлагингизни кийинг. Ушбу лайфҳакни қўллаганингиздан сўнг кўйлагингизда ҳеч қандай доғ қолмайди ва у янгидек кўринади.
Шунингдек, мицеляр сув оқ пояфзалдаги сариқ қопламани олиб ташлашга ёрдам беради ва лаб бўёғи доғларини тозалайди.
Макияжни тозалаш учун ишлатиладиган салфеткалар:
Агар офисда ёки йўлда бўяниш пайтида тасодифан кўйлак ёки бошқа кийимингизга доғ тушириб қўйсангиз, оддий салфеткани олинг ва доғни тозалашни бошланг. Доғни матога суртмаслик учун четидан унинг марказига қадар эҳтиёткорлик билан артиб олинг. Салфеткалар ифлосланганда уларни алмаштиринг.
Соқол олиш учун ишлатиладиган кўпик:
Суюқ тонал крем ёки ҳар қандай косметик маҳсулот доғларини кўпик билан артиб олсангиз, дарҳол тозаланади. Дунёга машҳур модел Ким Кардашян ҳам бу усулдан фойдаланади.
Доғга озгина кўпик суртинг. Тиш чўткасини олинг ва думалоқ ҳаракатлар билан ишқаланг, кўпикни суртганингиздан сўнг 5-10 дақиқа кутинг ва бу жойни совуқ сув билан ювинг. Агар доғ кетмаган бўлса, бу ишни яна такрорланг.
Идиш ювишда фойдаланиладиган суюқлик:
Юқоридаги вариантлардан бирортаси сизда йўқми? Ҳечқиси йўқ, доғга озгина идиш ювиш воситасини суртинг. Уни озгина ишқаланг, сўнгра бўялган жойни сувга солиб ювинг. Идишларни ювиш учун ишлатиладиган суюқлик тонал кремни осон кетказади, чунки у ёғларни парчалайди.
Кир ювиш совуни:
Бундан ташқари, макияж доғларини тозалаш учун нам пахтали ёстиқчага совунли эритмани қўллашингиз ёки ифлосланган жойни совуннинг четига суртишингиз мумкин. Доғ тарқалмаслиги учун буни эҳтиёткорлик билан бажаришга ҳаракат қилинг.
Агар пудра ёки тенни тўкиб юборсангиз ва буларнинг барчаси матога тушган бўлса, уларни ишқаламанг. Кийимни тозалаш учун ёпишқоқ роликдан фойдаланишингиз ва ортиқча пудрани сочни қуритадиган фен билан кеткизишингиз мумкин, асосийси ҳаво оқимини доғ устига эмас, ён томонига йўналтириш керак.
Нашатир спирти ва истеъмол содаси:
Нашатир спиртини пахта ёстиқчасининг устига суртинг, доғни артиб олинг ва 10 дақиқага қолдиринг. Шундан сўнг доғга озгина истеъмол содасини сепинг ва бу жойни тоза мато билан артинг. Истеъмол содасини қуритинг, сўнгра қўлингиз ёки чўтка билан қоқиб олинг. Шу тарзда, палто ёки курткаларнинг ёқасидаги доғларни осон тозалашингиз мумкин.
Уйдаги кимёвий моддалар:
Ҳеч ким доғларни тозалаш учун мўлжалланган махсус маҳсулотлардан фойдаланиб бўлмайди, дея олмайди. Бу маҳсулотлар орасида доғни ювмасдан кетказишга ёрдам берадиганлари ҳам бор.
Доғни тозалаш воситаси ҳар қандай турдаги кийимдаги доғларни тозалашга ёрдам беради. Формула биоферментлар тизимига асосланган. Ролик янги ва эски доғларни тозалаш учун ишлатилиши мумкин, бироқ кейин кийимни ювиш шарт эмас. Унинг қолдиқларини олиб ташлаш учун доғни нам мато билан тозалаш кифоя.
Асосийси, доғни иссиқ сув билан намлаш, ишқалаш ва кутишдир. Ролик оқ ва ёрқин рангли кийимлар учун идеал восита, у кийим рангига таъсир кўрсатмаслиги учун рангли либосларни ҳаддан ташқари ишқаламаслик керак.
Ушбу доғни кетказиш воситасидан фойдаланиш усули биринчиси билан бир хил, уни қўллаганингиздан сўнг кийимларни ювишингиз шарт эмас. Бундан ташқари, кийимингизни ечмасдан туриб дарҳол доғни тозалашингиз мумкин. Уни сумкада ёки иш жойингиздаги шкафда сақлашингиз мумкин. Доғни тозалаш воситаси нафақат тонал кремни, балки қаҳва, соуслар, резавор меваларнинг доғларини ҳам самарали тозалашга ёрдам беради, ушбу восита кийимда ҳеч қандай доғ қолдирмайди.

