Китоб ўқимай қўйган жамият қандай ўзгаради? - Илм, тарбия ва зиёлилик ҳақида суҳбат
Китоб ўқишдан воз кечган жамиятнинг келажаги қандай бўлади? Инсонга яхши яшаш учун фақат касбий билимнинг ўзи етарлими? Гуманитар фанлар, бадиий адабиёт ва фалсафа жамият ҳаётида қандай ўрин тутади?

Китоб ўқимайдиган жамият қандай ўзгаради? - Илм, тарбия ва зиёлилик ҳақида суҳбат
Китоб ўқишдан юз ўгирган жамиятнинг келажаги қандай кечади? Инсоннинг яхши яшаши учун фақат касбий билимнинг ўзи кифоями? Гуманитар фанлар, бадиий адабиёт ва фалсафа жамият ҳаётида қандай аҳамиятга эга?
Дастлабки суҳбатда иқтисодчи Жамшид Муслимов ва шифокор Одилхон Алимхонов ношир ҳамда файласуф Хуршид Йўлдошев билан китобхонлик маданияти, илмга муносабат ва бола тарбияси ҳақида фикр алмашди.
Суҳбат давомида болалар ва катталарда китоб ўқишга қизиқиш нега камайгани, ота-онанинг фарзанд таълимидаги роли, касбий билим билан умумий билим ўртасидаги фарқ, аниқ ва гуманитар фанларнинг ўрни, жамиятдаги этик стандартлар ҳамда «яхши ҳаёт кечириш учун яхши ўқишнинг ўзи етарлими?» деган саволлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, бадиий адабиётга талаб, китобни қандай ўқиш кераклиги, қоғоз ва электрон китобларнинг афзалликлари, аудиокитоблар ҳамда адабиётнинг кино билан муносабати ҳақида ҳам мулоҳаза юритилди.
Подкастнинг мақсади — илм, китобхонлик ва тафаккур маданияти юзасидан очиқ суҳбатлар орқали жамиятда интеллектуал муҳитни кучайтиришдан иборат.

