Лайфстайл

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтириш мумкин?

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага барча фанларни ўрганиш муҳимлигини қандай тушунтириш мумкин?

Кўплаб ўқувчилар айрим фанларга қизиқиш билдирмайди. Улар биология ёки астрономия каби фанлар ҳаётда фойдали бўлмаслигини, шунинг учун уларга вақт сарфлаш бефойда эканлигини таъкидлайди. Келинг, ўрта таълим дастурига киритилган фанларни ўрганиш нима учун муҳимлигини кўриб чиқамиз.

**1. Математика ва аниқ фанлар**

Аниқ фанлар, айниқса алгебра ва геометрия, гуманитар йўналишга мойил бўлганлар томонидан кўп эътирозларга учрайди. Бироқ, қўшиш, айириш ва кўпайтириш кўникмалари деярли ҳар бир кишига керак бўлади.

Квадрат тенгламаларни ечиш ёки тригонометрик қоидалар ва функсиялар лимитини ҳисоблаш кўпчиликка тушунарсиз туюлиши мумкин. Аммо бундай масалалар мияни самарали машқ қилдиради ва бир нечта муҳим кўникмаларни ривожлантиради.

* **Мавҳум тушунчалар билан ишлаш қобилияти**

Пропорсиялар ёки фоизларни мисоллар орқали осон тушунтириш мумкин. Бироқ, алгебраик функсиялар хоссалари ёки ҳосила ҳисоблаш қоидалари мавҳум тушунчаларни талаб қилади. Уларни қўл билан кўрсатиш ёки кундалик ҳаётдан мисоллар билан тушунтириш қийин. Шу сабабли, математик бўлимларни тушуниш учун мавҳум категориялар билан фикрлашни ўрганиш зарур.

Бу жараён мураккаб бўлиши мумкин, аммо у мантиқий фикрлашни жуда яхши ривожлантиради.

Ривожланган мантиқ турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради. Масалан, манипуляторларнинг ҳийлаларига учмаслик учун. Уларнинг усулларидан бири – сохта дихотомия принсипи. Бу ҳолатда улар мураккаб вазиятдан фақат икки йўл борлигини тушунтиради: бири сизга ёқмайдиган, иккинчиси эса манипуляторлар хоҳлаган йўл. Аслида бу мантиқий хато бўлиб, доим бошқа вариантлар ҳам мавжуд бўлади.

Манипуляторлар баъзан бундан ҳам нозикроқ усуллар билан иш юритади, аммо ривожланган мантиқ уларга берилмасликка ёрдам беради.

* **Асосий нарсани ажратиш ва тузилма яратиш кўникмаси**

Математика дарслиги аввалига чалкаш атамалар ва қоидалар тўпламига ўхшайди. Аммо кейинроқ уларнинг ўзаро қатъий боғлиқлиги борлиги аён бўлади.

Ҳар бир математик бўлимни қатъий қоидаларга асосланган кўп босқичли ўйин деб тасаввур қилиш мумкин. Уларни тушуниб олсангиз, мукаммал тузилмани кўрасиз, ҳар бир элемент ўз ўрнида ва бошқаси билан аниқ боғланган бўлади.

Бу кўникма ҳаётий ва иш жараёнларида ҳам муҳим: асосий ва иккинчи даражали нарсаларни ажратишга ёрдам беради.

Масалан:

* мақола ёки тезис ёзиш;

* ижтимоий тармоққа қизиқарли пост тайёрлаш;

* иш ҳақи ошириш бўйича раҳбар билан мулоқотни тўғри режалаштириш.

Бундай кўникма вақт ва кучни тежайди ҳамда мақсадга тезроқ етишга ёрдам беради.

* **Эътибор ва диққатни ривожлантириш**

Кўплаб математик масалалар бир неча босқичда ечилади. Ҳар босқичда диққат билан ишлаш керак.

Бундай масалалар диққатни жамлашни ўргатади. Агар ҳисобда хато чиқса, ортга қайтиб, нотўғри босқични топиш ва уни тўғрилаш керак бўлади. Бу эса диққатни ҳам, тафаккурни ҳам машқ қилдиради.

Бундан ташқари, йўлдан чекинмаслик, тушкунликка берилмаслик, охиригача курашиш қобилияти ҳам ривожланади. Албатта, спорт билан шуғулланиш ҳам буни ўргатади, аммо математик масалалар ҳам ажойиб интеллектуал ва шахсий тренингдир.

**2. Адабиёт ва гуманитар фанлар**

Бу фанлар эмоционал интеллектни ривожлантиради. Адабиёт фани қуйидаги кўникмаларни ривожлантиради:

* **Бошқа одамнинг ўрнига ўзини қўйиш қобилияти**

Классик асарларда воқеалар оддийгина баён этилмайди. Муаллифлар қаҳрамонларнинг ички кечинмаларини, уларни қандай ҳис-туйғулар муайян қарорга ундашини батафсил тасвирлайди.

Ўқувчи қаҳрамоннинг кўзи билан вазиятга қараб, унинг ҳис-туйғуларини бошдан кечиради. Шу тариқа қаҳрамоннинг нима учун айнан шундай қарор қабул қилганини тушунади.

Асарлар юз йил аввал ёзилган бўлиши мумкин, аммо инсон руҳияти ўзгармайди. Биз ҳамон хурсанд бўламиз, хафа бўламиз, оғриқ ва ғазабни ҳис қиламиз.

Масалан, оилавий можарода турмуш ўртоғингизнинг нуқтайи назаридан вазиятга қараш ва унга нимадир етишмаётганини тушуниш мумкин.

* **Сабаб ва оқибатларни кўра олиш қобилияти**

Бу кўникма адабиёт ва тарих дарсларида ривожланади. Улар воқеалар занжирини тушунишга ёрдам беради: нима аввал содир бўлди ва нима кейин бўлди.

Одамлар табиатига хос хатти-ҳаракатлар ўзгармайди, шу боис сабаблилик ва оқибатликни англаш орқали хатолардан сабоқ олиш мумкин.

Реал ҳаётда ҳам шундай: муаммо пайдо бўлса, уни дарҳол ҳал қилишга уриниш керак. Акс ҳолда вазият ёмонлашади.

* **Ўз фикрини ҳимоя қилиш кўникмаси**

Бир асарни ҳар ким турлича талқин қилиши мумкин. Қаҳрамонлар ҳам турли одамлар томонидан бошқача баҳоланади.

Ўқитувчи сизнинг қарашингизга рози бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу эса баҳс-мунозарада қатнашиш, ўз фикрингизни ҳимоя қилишни ўрганиш учун ажойиб имкониятдир.

Ҳаётда ҳам ҳамма фикрингизни қўллаб-қувватламайди, шунинг учун бундай машқ фойдали бўлади.

Ҳа, баъзида бу мактабда унчалик яхши баҳо олиб келмаслиги мумкин, аммо ўша баҳсда орттирилган тажриба сиз билан бир умр қолади.

**3. Табиий фанлар**

Биология, кимё, география кимлигимиз ва қандай дунёда яшаётганимизни тушунишга ёрдам беради. Бу рўйхатга астрономия ва физикани ҳам қўшиш мумкин, улар ҳам олам ва унинг қонунларини тушунтиради. Баъзи фактлар кундалик ҳаётда бизга керак бўлмаслиги мумкин. Аммо ҳар бир янги билим дунёқарашимизни кенгайтиради.

Фактни ўзимиз унуцак ҳам, олам манзараси онгимизда қолади.

Масалан, сув қайнаётган бўлса, унинг ҳарорати доим 100°С бўлади (денгиз сатҳида, тоғларда эса бироз пастроқ). Қайнаш даражаси кучайиши ёки камайиши билан бу ўзгармайди.

Шу сабабли олов кучини бироз камайтириб, энергияни тежаш мумкин. Бу билимни физика дарсларида ўрганиш мумкин.

Бу оддийгина мисол бўлса ҳам, ҳаётда шундай билимлар жуда кўп. Қачон қайси бири керак бўлиб қолишини ҳеч ким билмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.