Лайфстайл

КиноТест: “Зита ва Гита”, “Боғбон” ҳамда “Вир ва Зара” каби филмларни бир кўришда танийсизми?

“Қасос ва қонун”, “Чангалзор қироли” ва “Орзулар сотувчиси” сингари киноларда суратга тушган Ҳема Малини 16-октабрда 78 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актрисанинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: “Зита ва Гита”, “Боғбон” ҳамда “Вир ва Зара” каби филмларни бир қарашда танийсизми?

Ҳема Малини 1948-йил 16-октабрда Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида дунёга келган. У 1965-йилда “Панду бу дунёни тарк этади” (“Пандава Ванавасам”) филми билан кинодаги илк қадамини қўйган. Орадан уч йил ўтиб, актриса “Орзулар сотувчиси” (“Сапнон Ка Саудагар”)да ҳам рол ижро этган. 1970-йилда “Менинг исмим Жонни” (“Жоҳнй Мера Наам”), 1972-йилда эса ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган “Зита ва Гита” (“Сеета Аур Геета”) ҳамда “Севимли Ража” (“Ража Жани”) филмларида суратга тушган.

1975−1979-йилларда у “Қасос ва қонун” (“Шолай”), “Чангалзор қироли” (“Маа”), “Али бобо ва қирқ қароқчи саргузаштлари” (“Алибаба Аур 40 Чор”) каби филмларда турли образларни гавдалантирган. 1980−1990-йилларда эса унинг иштирокидаги “Самрат”, “Қадимий ибодатхона хазиналари” (“Тақдеер”), “Ражпут” сингари филмлар экранларга чиққан. Шунингдек, у “Вира ва Зара”, “Боғбон”, “Ганга” каби киноларда ҳам рол ўйнаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.