КиноТест: “Ўткинчи дунё”, “Мен ва сен” каби ҳинд филмларини бир кўришда танийсизми йўқми?
“Салом Намасте”, “Пойга” ва “Ҳаммаси яхши бўлади” сингари Болливуд филмларида суратга тушган Саиф Али Хон 16-августда 56 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актёрнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: "Ўткинчи дунё" ва "Мен ва сен" каби ҳинд филмларини бир қарашда таниб оласизми?
Саиф Али Хон 1970-йил 16-августда Ҳиндистоннинг Ню Деҳли шаҳрида таваллуд топган. Унинг кинодаги илк чиқиши 1993-йилда экранларга чиққан "Парампара" филми билан бошланган. Худди шу йили намойиш этилган "Ошиқлар" филми унга биринчи "Филмфаре" мукофотини олиб келган.
Кейинги йили суратга олинган "Қалбим ўғриси" филми унинг фаолиятидаги энг машҳур асарларидан бирига айланган. 1999-йилда "Айрилмас жуфтликлар" филмида иштирок этган актёр 2000-йилдан 2006-йилгача "На сен биласан, на мен", "Ўткинчи дунё", "Салом Намасте" ва "Мен ва сен" каби филмларда роллар ижро этган.
Бундан ташқари, у "Пойга", "Ҳаммаси яхши бўлади", "Севги кеча ва бугун", "Қурбон" ва "Бечора юрак" номли филмларда ҳам рол ўйнаган.
Туғилган кун муносабати билан Газета актёр иштирок этган филмлар асосида тест тайёрлади.

