Лайфстайл

КиноТест: “Уч савдойи” ва “Дўст бўлиб қоламизми?” каби ҳинд филмларини бир кўришда танийсизми?

“Гоҳо шодлик, гоҳо ғам”, “Қойилмақом жуфтлик” ва “Ажнабий” сингари филмларда суратга тушган Карина Капур 21-сентабрда 46 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актрисанинг кинолари асосида тест тайёрлади.

КиноТест: “Уч савдойи” ва “Дўст бўлиб қоламизми?” каби ҳинд филмларини бир қарашда таний оласизми?

1980-йилда туғилган Карина Капурнинг илк филми 2000-йилда — “Қочқин” (“Рефугее”) бўлган. 2001-йилда у изма-из “Севги жозибаси” (“Мужҳе Кусч Кеҳна Ҳаи”), “Ёқимли хотиралар” (“Яадеин”), “Император” (“Асока”), “Ажнабий” (“Ажнабее”) ва “Гоҳо шодлик, гоҳо ғам” (“Кабҳи Кҳуши Кабҳие Гҳам”) филмларида суратга тушган.

Шундан сўнг у “Дўст бўлиб қоламизми?” (“Мужҳсе Дости Кароге!”), “Қидирув” (“Талааш: Тҳе Ҳунт Бегинс”), “Мен Премнинг маъшуқасиман” (“Маин Прем Ки Дивани Ҳоон”) ҳамда “Э'тироз” (“Аитрааз”)да иштирок этган. 2006−2010-йилларда эса унинг қатнашувидаги “Омкара”, “Дон”, “Уч савдойи” (“3 Идиоц”), “Биз учрашганда” (“Жаб Ве Мет”) ва “Қурбон” (“Курбаан”) номли филмлар намойиш этилган.

Карина Капур, бундан ташқари, “Пинҳона” (“Чуп Чуп Ке”), “Қойилмақом жуфтлик” (“Камбаккҳт Ишқ”), “Тансоқчи” (“Бодйгуард”) ва “Чунки — бу тақдир” (“Кён Ки”) каби филмларда ҳам турли ролларни ижро этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.