Лайфстайл

КиноТест: Киану Ривзнинг филмларини бир кўришда танийсизми?

“Матрица”, “Жон Уик” ва “Кўл бўйидаги уй” сингари киноларда суратга тушган Киану Ривз 2-сентабрда 62 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актёрнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: Киану Ривзнинг филмларини бир қарашда таний оласизми?

Киану Ривз 1964-йил 2-сентабрда Ливаннинг Байрут шаҳрида дунёга келган. У актёрлик йўлини театр саҳнасидан бошлаган ва 15 ёшида “Ромео ва Жулетта” спектаклида рол ўйнаган. Шундан сўнг реклама роликларида суратга тушган, бир муддат эса мухбир сифатида ҳам ишлаган. 1986-йилда у илк бор “Ёунгблоод” номли тўлиқ метражли филмда ҳамда “Дарё ёқасида” (“Риверъс Эдге”) кинокартинасида қатнашган.

1989−1991-йилларда у “Билл ва Теднинг ажойиб саргузаштлари” (“Билл анд Тедъс Эхселлент Адвентуре”) ва унинг давоми бўлган “Билл ва Теднинг янги саргузаштлари” (“Билл анд Тедъс Богус Жоурней”) филмларида рол ижро этган.

1991−1999-йилларда эса “Тўлқинлар бағрида” (“Поинт Бреак”), “Менинг шахсий Айдаҳо штатим” (“Мй Овн Привате Идаҳо”), “Дракула”, “Тезлик” (“Спеед”) ва “Матрица” (“Тҳе Матрих”) филмларида суратга тушган.

2003-йилда “Матрица”нинг иккинчи ва учинчи қисмлари — “Қайта юкланиш” ва “Инқилоб” экранларга чиққан. 2006-йилда “Кўл бўйидаги уй” (“Тҳе Лаке Ҳоусе”) премераси бўлиб ўтган. Актёр иштирок этган “47 Самурай” (“47 Ронин”), “Кўча қироллари” (“Стреет Кингс”), “Профессионал” (“Сибериа”) каби филмлар ҳам муваффақият қозонган.

2020−2023-йилларда у “Матрица-4: Қайта тирилиш” ва “Жон Уик” франшизасининг тўртинчи филмида кўриниш берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.