Лайфстайл

КиноТест: Айшвария Райнинг филмларини бир кўринишда танийсизми?

“Девдас”, “Муҳаббат қиссалари” ҳамда “Жодҳа ва Акбар” сингари киноларда суратга тушган Айшвария Рай 1-ноябрда 53 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актрисанинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: Айшвария Райнинг филмларини бир қарашда танийсизми?

Айшвария Рай 1973-йил 11-ноябрда Ҳиндистоннинг Мангалур шаҳрида туғилган. 1994-йилда “Дунё гўзали” унвонини олган актриса кино фаолиятини “Тандем” (“Ирувар”) филми билан бошлаган. У 1999-йилда “Қалбим сеникидир, жоним” (“Ҳум Дил Де Чуке Санам”), 2000−2002-йилларда эса “Онг ва сезги” (“Кандукондаин Кандукондаин”), “Муҳаббат ва иштиёқ” (“Жош”), “Муҳаббат қиссалари” (“Моҳаббатеин”), “Севги ҳақида бир неча сўз” (“Дҳааи Акшар Прем Ке”) ҳамда “Девдас” филмларида рол ўйнаган.

Айшвария иштирок этган “Умрао Жан” ва “Жодҳа ва Акбар” каби филмлар ҳам машҳурликка эришган. Шунингдек, у “Айтмасанг ҳам биламан” (“Куч Наа Каҳо”), “Ўтинч” (“Гузаариш”), “Робот” (“Энтриҳан”) ва “Ягонам ўзинг” (“Ҳум Тумҳаре Ҳаин Санам”) каби киноларда ҳам қатнашган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.