Лайфстайл

Кинотавсия: бетакрор куз кунларидек илиқлик бахш этувчи таъсирли филмлар

Кинотавсия: бетакрор куз кунларидек илиқлик улашувчи таъсирли филмлар

Қуйида бетакрор куз кайфиятини берадиган, иссиқ лимон чойи билан томоша қилишга арзийдиган филмларни жамладик.

**“Гарри Салли билан учрашганда”, 1989-йил**

**Бош ролларда:** Мег Раян, Билли Кристал

Ню Ёркни забт этишга қарор қилган қишлоқдан келган Гарри ва Салли бир-бирига мутлақо ўхшамаслигини тушуниб етади. Гарри фақат ўзини ўйлайдиган худбин бўлса, Салли эса жўшқин ва ўзига ишонган аёл. Қаҳрамонлар турли йўллардан кетишади, бироқ ҳаёт уларни яна бирлаштиради. Орадан кўп йиллар ўтгач, улар бошқа даражадаги муносабатларга йўл очиши мумкин бўлган яқин дўстларга айланади. Аммо Гарри ва Салли бу қадамни ташлашга журъат эта оладими?

**“Заковатли Уилл Ҳантинг”, 1997-йил**

**Бош ролларда:** Метт Деймон, Робин Уилямс, Бен Аффлек

Муштлашиб ҳаммани безор қилган йигитга терапия курси тайинланади. Шу тариқа кучли дўстликка айланган “қайта тарбияланиш” жараёни бошланади ва натижада ҳар бир қаҳрамон ўзининг янги жиҳатларини кашф этади.

**“Ню Ёркдаги куз”, 2000-йил**

**Бош ролларда:** Ричард Гир, Вайнона Райдер

У муваффақиятли, келишган ва бой, аммо барча муносабатлари ажралиш билан якунланади. Қувноқ Шарлотта билан учрашгач эса ҳаммаси ўзгаради. Аввалига Уилл уни бироз тентак деб ўйлаб, бепарво муносабатда бўлади. Кўп ўтмай, қаҳрамон Шарлоттанинг оғир касал эканини билиб қолади — қизнинг бир йилгина умри қолган.

**“Мона Лиза табассуми”, 2003-йил**

**Бош ролларда:** Жулия Роберц, Кирстен Данст, Жулия Стайлз, Мегги Жилленхол, Жиннифер Гудвин

Кетрин Уоцон аёллар коллежида санъат тарихидан дарс бера бошлайди. Аммо у дарҳол атрофидагиларнинг қаршилигига дуч келади, чунки талабалар ва ҳамкасблари патриархал қарашларга эга эди. Бош қаҳрамон аста-секин талабаларининг дунёқарашини ўзгартиришга уринади, жамиятда аёлларнинг ўрни муҳим эканини тушунтиради.

**“Кўл бўйидаги уй”, 2006-йил**

**Бош ролларда:** Киану Ривз, Сандра Буллок

Бош қаҳрамон Кейт севгилиси билан ажрашади ва кўл бўйидаги севимли уйини тарк этишга қарор қилади. У ўзидан кейинги одам учун хабар қолдиришни истайди. Алекс хатни топади ва нима учун қизнинг сўзлари ҳақиқатга мос келмаслигини тушунмайди. Маълум бўлишича, қиз 2006-йилда, у эса 2004-йилда яшайди ва фақат сирли почта қутиси уларнинг хабарларини бир-бирига етказиши мумкин. Аммо қаҳрамонлар қачондир юзма-юз учрашармикан?

**“Пенелопа”, 2006-йил**

**Бош ролларда:** Жеймс Макавой, Кристина Риччи

Филм бутун умрини юзини яшириб ўтказган Пенелопа исмли қиз ҳақида ҳикоя қилади. Чўчқаникига ўхшаш бурни туфайли у одамларга қўшила олмайди. Уни сева оладиган одамни учратгандагина қиз бу тавқи лаънатдан қутулиши мумкин. Пенелопа бундай одамни топишдан умидини узган, бироқ ҳаёт унга кўплаб кутилмаган воқеаларни тайёрлаб қўйган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.