Маҳаллий

Кичик бизнесни текширишга 3 йиллик мораторий эълон қилинди

Президент фармонига кўра, баъзи истиснолар билан кичик тадбиркорлик субьектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилиниши белгиланди.

Кичик бизнес субьектларининг фаолиятини текширишга уч йиллик мораторий жорий этилди.

27-август куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ВИ очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармонига кўра, кичик тадбиркорлик субьектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилинди.

Ушбу мораторий қуйидаги текширувларга тааллуқли эмас:

* Жиноят иши доирасидаги текширувлар;

* Инсон соғлиғига таъсирини ўрганиш билан боғлиқ текширувлар;

* Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши бўйича текширувлар;

* Фуқаролар мурожаатлари асосидаги текширувлар;

* ҚҚС қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ текширувлар;

* Тадбиркорлик субьекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширувлар.

Мораторий даврида кичик тадбиркорлик субьектлари фаолиятини текшириш ноқонуний ҳисобланади. Ушбу қоидани бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан "Самарали назорат" тадбири ўтказилади. Бу тадбир доирасида:

* Назорат органларининг охирги 3 йиллик текширув материаллари жойига чиққан ҳолда тўлиқ ўрганиб чиқилади.

* Ўрганиш якунлари бўйича назорат органлари томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар бўйича ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўрилади.

* Текширув ўтказиш тартиби бузилган ҳамда ноқонуний текширувлар аниқланган ҳолларда фаолияти текширилган тадбиркорлик субьектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.