Киберхавфсизликка масъул давлат ходимларига янги талаб қöйилди
Öзбекистонда давлат идоралари ва давлат улуşи камида 50 фоиз бöлган таşкилотларнинг киберхавфсизликка масъул мутахассислари ҳар икки йилда камида бир марта малака оşириşи белгиланди. 2026-йил 1-ноябрдан уларни Сйбер университй давлат университетида öқитиş ва қайта тайёрлаş тизими жорий этилди.

Киберхавфсизликка масъул давлат ходимлари учун янги талаб белгиланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 28-октабрдаги 594-сон қарорида кўзда тутилган бўлиб, ҳужжат билан мутахассисларни ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Киберхавфсизлик бўйича Ўзбекистонда тан олинадиган хорижий сертификатга эга мутахассислар, сертификатининг амал қилиш муддати давомида малака оширишга жалб этилмайди. Бундай сертификатлар рўйхати ва уларнинг амал қилиш муддатини Рақамли технологиялар вазирлиги тасдиқлайди.
Низомга кўра, ўқув курсларининг давомийлиги қуйидагича белгиланган: малака ошириш курслари — 144 соат; қайта тайёрлаш курслари — камида 576 соат.
Курслар ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, жумладан, масофавий шаклда ташкил этилиши мумкин. Буюртмачи ташкилот сўровига кўра, малака ошириш машғулотларини ходимларнинг иш жойида ўтказишга ҳам рухсат берилади.
Ўқиш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади. Харажатлар ходимни юборган ташкилот ёки юқори турувчи органнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Малака ошириш курсини тугатиб, якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга сертификат, қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли якунлаганларга эса диплом берилади.
Малака ошириш бўйича якуний имтиҳондан биринчи марта ўтолмаган тингловчига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай бир марта қайта топшириш имконияти берилади. Иккинчи уринишда ҳам ўтолмаганларга сертификат ўрнига курсда қатнашганлик тўғрисида маълумотнома тақдим этилади.
Бундай ходимнинг вазифаси ўзгармаган тақдирда, ташкилот олти ой ичида уни қайта ўқитишни ёки киберхавфсизлик вазифалари юкланган тегишли ходимни курсга юборишни таъминлаши керак.
Якуний имтиҳон натижасидан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида апелляция бериши мумкин.

