Киа ўта тез қувватланадиган янги ПВ7 электровенини тақдим этди
Киа компаниясининг янги тижорат модели Форд Э-Трансит Сустом билан рақобатлашади ва келгуси йилда сотувга чиқарилади.

Киа янги, ўта тез қувватланадиган ПВ7 электровенини намойиш қилди
Жанубий Кореянинг Киа компанияси ПВ7 номли янги моделини тақдим этди.
Бренднинг матбуот хизмати маълум қилишича, автомобил йўловчи ҳамда юк ташувчи вариантларда сотувга чиқарилади. Унинг асосий рақобатчиси сифатида Форд Э-Трансит Сустом кўрсатилган.
Модел нархи ҳозирча ошкор этилмаган, савдолар эса 2027-йилда бошланади.
Автомобил Э-ГМП.С платформасида яратилган бўлиб, у кичикроқ ПВ5 модели билан бир хил асосга эга. Шунга қарамай, янги модел ўлчамлари жиҳатидан «бешлик»дан каттароқ. ПВ7 минивени етти, тўққиз ва ўн бир ўринли талқинларда таклиф этилади.
Юк фургони эса 1,2 тоннагача юк таший олади. Унинг салонига учта европаллет жойлашади.
Қайси модификация бўлишидан қатъи назар, Киа ПВ7 268 от кучига эга ягона электр мотор билан жиҳозланади. Дастлаб харидорларга моделнинг олд узатмали версияси таклиф қилинади. Кейинроқ «еттилик» тўлиқ узатмали вариантга ҳам эга бўлади. Умуман олганда, 20 дан ортиқ турли модификациялар эълон қилинган.
Юриш захираси ҳозирча фақат юк ташувчи Киа ПВ7 учун маълум. Лонг Ранге версиясидаги автомобил бир қувватланишда 460 км гача йўл босиши мумкин. Батареяни 10 фоиздан 80 фоизгача атиги 20 дақиқада тўлдириш мумкин. Қизиқ жиҳати шундаки, унда бир вақтнинг ўзида иккита қувватлаш порти бор: олд ва орқа томонда.

